«Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бир кунга бекор қилинади

785

Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида тезюрар электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш мақсадида мазкур линиядаги пўлат излар босқичма-босқич капитал таъмирдан чиқарилмоқда.

Жорий йил 10 сентябрь куни “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу боис 2021 йил сентябрь куни “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси, яъни

соат 07:10 да 6429- сонли “Тошкент- Хожикент”

соат 10:10 да 6430-сонли “Хожикент- Тошкент” йўналишларида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади

Бошқа рейслар ҳаракат жадвали бўйича ўз вақтида қатновини амалга оширади