Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,7 миллион нафардан ошди

603

8 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 281 054 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 48 023 нафарни,

2-босқич эмланганлар 188 035 нафарни,

3-босқич эмланганлар 44 996 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 787 973 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 4 630 344 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1 559 823 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (36 555 доза),

Фарғона вилояти (36 324 доза),

Самарқанд вилояти (25 630 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 837 042 доза,

Наманган вилоятида 1 776 892 доза,

Андижон вилоятида 1 716 616 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.