Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони кўпайтирилади

713

2021 йилнинг 11 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ Тошкент – Бишкек – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар жадвали:

Душанба – HY 777: Тошкентдан учиш 15:50, Бишкекка етиб бориш 18:00

Пайшанба – HY 779: Тошкентдан учиш 15:05, Бишкекка етиб бориш 17:15

Шанба – HY 779: Тошкентдан учиш 09:00, Бишкекка етиб бориш 11:10

Учиш ва етиб бориш маҳаллий вақтда кўрсатилган.

Тошкент – Бишкек йўналишидаги авиачипталар 1 229 335 сўмдан бошланади.

Тошкент – Бишкек – Тошкент йўналишида авиачипталар 2 553 830 сўмдан бошланади.

Нархлар 08.09.2021 ҳолатига кўра амал қилади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.