Термиз шаҳрида фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарнинг кирдикорлари фош этилди

557

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро С.И. фирибгарлик йўли билан алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш орқали ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро О.га кам таъминланган оилалар учун қурилган уй-жойдан олиб бериш эвазига 5 100 АҚШ долларини, фуқаролар Б. ва С.ларни ўқишга ва ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги, шунингдек банк муассасасидан фуқаро Г.нинг номига 30 млн сўм имтиёзли кредит олишга эришиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.