Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди

875

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.

Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

-ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;

-ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.