Картошка импорти қарийб 80 минг тоннага ошган

199

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 35,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 310,0 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 79,1 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

Эрон – 119,3 минг тонна

Қозоғистон – 85,0 минг тонна

Покистон – 75,5 минг тонна

Қирғиз Р. – 16,8 минг тонна

Нидерландия – 8,1 минг тонна

🔷 Россия – 4,2 минг тонна

🔷 Франция – 573,8 тонна

🔷 Афғонистон – 374,6 тонна

🔷 Германия – 66,3 тонна