Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп?

612

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 089 тани, шундан қўшма корхоналар 6 096 та ва хорижий корхоналар 6 993 тани ташкил этмоқда.

2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

Саноат – 4 136 та

Савдо – 3 632 та

Қурилиш – 1 087 та

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 716 та

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 555 та

Ахборот ва алоқа – 375 та

Ташиш ва сақлаш – 334 та

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 204 та