Бурса ва Шуша  Туркий давлатларнинг навбатдаги   маданият пойтахти бўлади

782

Шу кунларда юртимизнинг  Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий  Маданий мерос ҳафталиги доирасида  бир қатор  тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан,  бугунги муҳим тадбирлардан бири  Хивада ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлиси бўлиб, унда бир қатор ташкилий масалалар кўрилди. 

Тадбир давомида  ТУРКСОЙ  ташкилотига аъзо давлатларнинг қадимий ва тарихий шаҳарларини кенгроқ тарғиб этишга хизмат қилувчи лойиҳа – “Туркий дунё маданият пойтахти”ни  эълон қилиш  доирасидаги таклифлар  кўриб чиқилиб,  маъқулланди. Унга кўра, 2020-2021 йилларда Хива – “Туркий дунё маданият пойтахти” мақомига  муносиб топилган бўлса, келгуси 2022 йилда Туркиянинг Бурса шаҳри ва 2023 йилда эса Озарбайжоннинг Шуша шаҳарлари ушбу мақомга муносиб деб баҳоланди.

Шундан сўнг  “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми доирасида режалаштирилган  ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг фотокўргазмаси ҳам очилди. Дарвоқе, Хивада бўлиб ўтаётган мазкур катта тадбирда   Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон, Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларининг маданият вазирлари ҳам иштирок этмоқда.

Зебо Намозова,

“Ishonch.uz”