«Оқ кема»да амалий анжуман

30

Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида «Бошланғич касаба уюшма қўмитаси ишларини ташкиллаштириш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот тумани кенгаши таркибидаги янгидан сайланган касаба уюшма бошланғич ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойида қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иш фаолиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари кенг тушунтирилди. Унда иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилиши ва унга амал қилиниши устидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, ушбу йўналишда олдинги тажрибаларни ўрганиш, ходимлар меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши, иш берувчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига амал қилинишининг назоратини олиб бориш каби вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда, шунингдек, касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раҳбарининг ­аъзолар таж­рибасини ошириш, жамоатни ҳаракатга келтириб ташкилотчилик қобилиятларини юзага чиқариш бўйи­­ча тавсиялар берилди. Бирлашма кенгаши аппарати бўлим мудирлари касаба уюшма йўналиш­лари борасида назарий ва амалий машғулотлар ўтказди.
Иштирокчилар тадбир доирасида Мўйноқ туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишишди.