Янги Турк жанговар учувчисиз учиш аппарати Байрактар ТВЗ биринчи парвоз вақтини эълон қилди

554

          Бу ҳақда 22 сентябрь куни Истанбулда учинчи авиация, космик ва технология фестивали (TEKNOFESТ) доирасида ташкил этилган «Take Off» халқаро ташаббуслар саммитида «Байкар» компаниясининг техник директори Селжук Байрактар маълум қилган.

Селжук Байрактар, Baykar томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз ҳаво тизимлари ҳамда яқин йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида гапирган. «Келажакка назар ташласак, Bayraktar TB3 концепциясини кўришимиз мумкин. Бу сунъий йўлдош бошқариладиган учувчисиз учиш аппарати минглаб километр масофани босиб ўтади. Биз Bayraktar TB2дан бир оз каттароқ ва Akıncı учувчисиз учиш аппаратидан кучсизроқ бўлган ҳужум дронлари ҳақида гапираяпмиз. Янги учиш аппарати учиш-қўниш йўлаги қисқа бўлган кемаларга қўна олиш қобилияти билан ажралиб туради, бу дунёда кўп аналогларда учрамайди”, – деди Baykar техник директори.

Байрактар, Туркия учувчисиз учоқларининг босиб олинган Озарбайжон ерларини озод қилишдаги аҳамиятини эслаган.

«Бизнинг учувчисиз учиш аппратларимиз кўпчиликни ҳарбий концепцияни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Умид қиламизки, Bayraktar TB3 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади. 2023 йилга келиб биз учувчисиз маҳаллий ҳарбий самолёт лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқдамиз”, – дея хулоса қилган у.