29 сентябрда пойтахтимизда “Турк киноси кунлари” бўлади

152

«Ипак йўли дурдонаси» ХIII Тошкент халқаро кинофестивали муносабати билан  пойтахтимизда Озарбайжон, Беларуcь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилади. Кеча эса аксарият киноюлдузлар, машҳур режиссиёрлар  ва ижодкорлар  Ислом Каримов халқаро аэропортида кутиб олинди.  Айниқса, бир гуруҳ  турк киноси юлдузлари юртимизга етиб келгани барча кино ихлосмандларига катта қувонч улашди.

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича,  Тошкент халқаро кинофестивали доирасида  29 сентябрь куни соат 18:00 да Турк киноси кунлари Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади. Унда Туркиянинг сара фильмлари  намойиш этилиб,  кейин эса  таниқли турк хонандаси Сердар Ортач меҳмонларга ўзининг шоу концертини ҳам намойиш этади.