“Кино 5 кунда”

339

      Бугун Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекфильмда ташкил этилган махсус павилонда Россия, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Швецария, Испания, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон каби 25 та давлатдан келган ёш киноижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда юртимиз кино соҳасининг мутахассислари, талабалар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

   Дастлаб Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги раиси Фирдавс Абдуҳолиқовлар бошланган халқаро кинофестивал билан иштирокчиларни қизғин қутлаб, бу тадбир юртимиз киночилиги ривожида янги қадам бўлишини таъкидлашди. Шундан сўнг хорижлик меҳмонлар юртимизнинг Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Наманган каби шаҳарларида бўлиб, 5 кун ичида қисқа метражли фильм тайёрлаш жараёнида кечган таассуротлари ҳақида гапиришди.

–Мен қизим билан Наманган вилоятида  15 дақиқалик “Ота ва қиз ҳикояси” деб номланган фильм суратга олдим дейди, – туркиялик режиссиёр Маҳмуд Тош. –Фильмда турмуш ўртоғидан ажралган ўзбек йигити  фарзанди билан Туркияга кетади ва орадан ўн йил ўтгач, она шаҳри  – Наманганга қайтиб келади. Кинода ана шу ўн йил ичидаги йигитнинг Наманганда қолган  онаси кечинмалари, ҳис-туғулари, мусофирлик ташвишлари, шу билан бирга Наманган шаҳрининг ўзига хос маданияти ва урф-одатларини очиб беришга ҳаракат қилганман.

5 кун давомида олинган қисқа метражли фильмлар юртимиз киноижодкорлари учун шу йўналишда ўзига хос тажриба мактаби бўлди ва фестивал давомида ҳакамлар уларнинг  энг яхши ишланганларини тақдирлашни мўлжаллашмоқда.

 

Зебо НАМОЗОВА,

«Ishonch.uz»