Сирдарёлик икки йигит Андижондан Мўйноқга пиёда йўлга чиқди

47

Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Элдорбек Жўраев ва Тўлқин Усмонов Ўзбекистон бўйлаб пиёда юришга отланишди. Улар Андижондан Мўйноққача бўлган масофани пиёда босиб ўтишни мақсад қилишган.

2021 йил 15 феврал куни Андижондан юришни бошлаган Э.Жўраев, Т.Усмонов бугун Фарғона вилояти марказига етиб келиши режалаштирилган.

Уларнинг ташаббуслари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят туризм бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланиб, Спорт формалари ҳамда Сирдарё вилояти тарихи акс эттирилган эсдалик совғалари билан таъминланди.