Туркия  Неолит даври меросини TAŞ TEPELER орқали ёритиб беради

1251

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, шунингдек  Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) шу йилнинг 21-27 сентябрь кунлари бир қатор тадбирлар орқали инсоният тарихида катта ўзгаришлар содир бўлган, инсониятнинг овчилар жамоасидан деҳқончлик турмуш тарзига ўтиши юз берган макон — TAŞ TEPELER лойиҳасини намойиш қилди.

Дастур доирасида 23 сентябрь куни Шанлиурфа шаҳрида Туркия ва бутун дунёдан келган академик ва тадқиқотчилар иштирокида «Дунёда Неолит даврининг акс этиши» мавзусидаги гибрид симпозиум бўлиб ўтди. TAŞ TEPELER лойиҳаси Гўбеклитепе, Карахантепе, Гуржутепе, Сайбурч, Чакмактепе, Сефертепе ва Янги Маҳалле тепаликларини ўз ичига олган еттита ҳудудда олиб борилган археологик қазишмалар ва тадқиқотларни ўз ичига олади.

Дастур доирасида Карахантепадаги вақтинчалик очилган археологик қазишмалар ҳам бориб кўрилди. Мазкур археологик қазишмалар Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг  бош бошқармаси раҳбарлигидаги илмий қўмиталар ва Шанлиурфа музейлари дирекцияси томонидан олиб борилмоқда.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Карахантепага ташрифи чоғида, бу ерда олиб борилаётган археологик қазишмаларнинг инсоният тарихига қўшган муҳим ҳиссасини очиб берганини таъкидлади.

–Келгуси 2021-2024 йиллар оралиғида амалга ошириладиган Шанлиурфа Неолит даври тадқиқот лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида Aянлар, Йўғунбурч, Ҳарбецуван, Курттепаси ва Ташлитепа тепаликларида қазиш ишлари бошланади, – дейди Меҳмет Нури Эрсой.  –Бу ҳудудларнинг бир нечтасида аллақачон геомагнит ва ер усти радиолокация текширувлари амалга оширилган. Текширувлар қазиш ишлари билан параллел равишда давом этади. Бу ажойиб натижаларни берувчи муҳим лойиҳадир. Вазирлик сифатида биз манфаатдор томонлар билан биргаликда 12 та муассаса ва ташкилот, жумладан, Туркиядаги саккизта университет билан ҳамкорликни режалаштирганмиз.

Шунингдек, ЯпонияРоссияГерманияБуюк Британия ва Франция билан кенг миқёсли халқаро алоқаларни йўлга қўйган ҳолда, Шанлиурфадаги Неолит даври тадқиқотлари лойиҳасига мазкур мамлакатлардаги саккизта университет, тўртта халқаро академия, институт ва музейларни ҳам жалб қилдик.

Шанлиурфа вилояти, цивилизация тарихида уюшган меҳнат ва ихтисослашувнинг биринчи намуналарини ўз ичига олади.

2021-2024 йиллар оралиғида шу жумладан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги Гўбеклитепага ўхшаш 250 дан ортиқ Т шаклидаги мегалит блоклари бўлган Карахантепа тепалигини ҳам ўз ичига олган жами 12 жойда қазиш ишлари ўтказилади.

Олимлар археологик қазишмалар пайтида топилган топилмаларнинг инсонларнинг кундалик ҳаёти ва урф-одатларига оид тарихдан олдинги даврларда инсоният ҳақидаги билимларга катта ҳисса қўшишини таъкидлашмоқда. Тахминларга кўра, Шанлиурфада Гўбеклитепага ўхшаш, Неолит даврининг дастлабки босқичларини акс еттирувчи бир қанча жойлар бор.

Карахантепа қазишмаларининг сўнгги топилмалари шу йилнинг 23 сентябр куни TAŞ TEPELER лойиҳасини ишга тушириш пайтида очилган Шанлиурфа археология музейидаги «Карахантепа ва Неолит давридаги одам кўргазмаси»да намойиш этилмоқда.

TAŞ TEPELER лойиҳаси 12 минг йил олдин бошпаналарнинг уйларга айланиб қишлоқлар пайдо бўлиши, табақалашган тузим шаклланиши ва ибтидоий савдо-сотиқ ривожланишининг бошланиши ҳисобланади. Бу ҳудуддаги монументал мегалитик тузилмалар одамлар тўпланадиган жамоавий жойлар эканлиги таҳмин қилинади.

Неолит даври тадқиқот лойиҳаси доирасида 2023 йилда ўтказиладиган Халқаро жаҳон неолит конгресси кўплаб илмий лойиҳаларни ўз ичига олади ва Неолит даврига оид Шанлиурфанинг ноёб маданий бойликларини намойиш этади.

 

TGA ҳақида:

TGA Туркиянинг ички ва халқаро туризмда таниқли бренд бўлишини таъминлаш учун фаолият олиб боради.

TGA Туркия меросининг барча жиҳатларини тарғиб қилади, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ҳамкорлик ва маркетинг фаолияти билан шуғулланади ҳамда туризм соҳасининг миллий иқтисодиётдаги улушини оширишга ҳисса қўшади. Шу билан бирга Туркияга ташриф буюрганларнинг тажрибасини оширади. TGA Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган туризм мақсадларига эришиш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туризм ресурсларини тарғиб қилиш ва сотиш, туризм стратегияси ҳамда сиёсатига мувофиқ потенциал сайёҳлик ресурсларини кашф қилиш, маркетинг ва мулоқот тадбирларини ўтказиш учун масъулдир.