Бўзчи белбоққа ёлчимас(ми?)

2148

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари вилоят фтизиат­рия ва пульмонология марказида ўрганиш ўтказди.

Жараёнда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун, кодекс, тармоқ келишуви ва жамоа шартномаси бандлари ижросига ­эътибор қаратилди.
Қарангки, «бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол мўндига» деганларидек, тиббиёт ходимлари тиббий кўрикдан ўтиш учун пул сарфлашган. Ваҳоланки, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24-, Меҳнат кодексининг 214-моддаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ келишувининг 6.8-банди талаблари бунга мос келмайди.
Ушбу камчиликни бартараф этиш бўйи­­ча марказ бош шифокори номига ёзма тақдимнома киритилди. Шунда ҳам ходимлар ҳуқуқи тикланмагани сабаб, тармоқ касаба уюшмасининг вилоят кенгаши томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд аризани қаноатлантириб, ходимларнинг тиббий кўрик учун ўз ҳисобидан сарфлаган пул маблағини қайтариш бўйича қарор қабул қилди

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»