Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида  “Ўзбекистон савдо уйи” очилди

19

     Юртимиз ва қардош Тожикистон халқлари ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шиериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётир. Айниқса, ўзаро савдо ҳажми барқарор ортиб, машинасозлик, энергетика, электротехника, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар даражасида ҳам ишбилармонлар ўртасида шериклик кенгаймоқда.

Бунда икки мамлакат Президентларининг ўзаро дўстона муносабатлари ҳамда имзоланган битимлар ва эришилган келишувлари муҳим роль ўйнамоқда.  Ўзбекистоннинг Дешанбе шаҳрида очилган “Савдо уйи” ҳам  ана шу ҳамкорлик натижасидир.

Бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий маслаҳатчиси Отабек Алимов, “Ориэн Инвест” инвестицион компанияси директорининг ташқи масалалар бўйича ўринбосари Ҳотам Сафоев иштирок этди.

Келгусида мазкур савдо уйи  икки мамлакат тадбиркорларининг товар ва маҳсулотларини харидорларга етказиш бўйича беминнат кўмакчи вазифасини бажариб, бу ерда  ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг турли кўргазмалари ва товарлари ярмаркаларини ўтказиш учун кўргазма заллари мавжуд.

 

Зебо Намозова тайёрлади