Туркия Ўзбекистонга  200 минг доза “Синовак”вакцинасини олиб келди

417

    Туркия ҳукумати қардош Ўзбекистоннинг COVID -19 га қарши  эмлаш  ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун «Синовак» вакцинасининг 200 минг дозаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препаратини бугун, 13 октябрь тонгида Истанбул – Тошкент ТҲЙ рейси билан Ўзбекистонга олиб келди.

Ушбу беғараз ёрдам партиясининг Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларига топшириш маросимида Туркия Республикасининг элчиси Олган Бекар, элчихона матбуот маслаҳатчиси Ҳамди Туршуджу, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ва кўплаб ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Маросим муносабати билан ҳар икки мамлакат  вакиллари соғлиқни сақлаш соҳасидаги мазкур ёрдамнинг қардошлигимизни, ҳамкорлигимизни,  бирлигимизни ва  бирдамлигимизни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини қайд эттилар.