“Сайлов — 2021” – “ Халқаро медиа -холл” ўз фаолиятини бошлади

7

Мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Сайлов жараёнлари ҳақида ҳам халқимиз, ҳам дунё ҳамжамиятини тезкор ва холис хабардор қилиб бориш мақсадида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцияси ташаббуси билан “Халқаро медиа-холл” ташкил этилди.

“Халқаро медиа-холл”да маҳаллий ҳамда халқаро оммавий ахборот воситалари учун турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро кузатувчилар билан учрашувлар уюштириш, турли кўрсатувлар, медиамаҳсулотлар суратга олиш учун барча шароитлар яратилган.

Сиёсий жараён давомида мазкур медиа-холлда сиёсий партияларнинг дастурлари тақдимоти, тегишли вазирлик ва идоралар, экспертлар иштирокида юртимизда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар доирасида мулоқотлар, долзарб мавзудаги баҳс-мунозаралар, журналист ва блогерлар иштирокида турли брифинглар, маҳорат дарслари, қизиқарли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Халқаро медиа-холл” 2021 йилнинг 26 октябрига қадар ўз фаолиятини давом эттиради.