Журналист ва блогерлар ҳам коронавирусга қарши бепул эмланади

44

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши вакцина олувчилар рўйхати кенгайгани ҳақида маълум қилди. Унинг маълум қилишича, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда эмланади.