Ўзбекистонда 2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 киши ҳалок бўлди

21

Бу ҳақда АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 6,3 фоизга кам. Яъни 2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2094 нафарни ташкил этган эди.

«Вазирлик ташаббуси билан мактаб ўқувчиларига «Йўл ҳаракати қоидалари»ни ўргатиш учун «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари» ҳамда «Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари» ташкил этилди.
Яна бир қулайлик: «Маъмурий амалиёт» КААТ ҳамда dyhxx.uz сайти орқали вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситасини масофадан туриб олиб чиқишнинг электрон тартиби жорий этилди», – дейилади хабарда.