Танганинг учинчи томони: улар хиёбонни шунчалик “қадр”лашадими?

344

Аввалига Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуаси лойиҳаси учун танлов эълон қилгани ҳақидаги хабар муҳокамалар марказидаги мавзуга айланди.

Сўнг… бир гуруҳ аҳоли бунга қарши петиция бошлашди. 13 февраль куни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоатчилик билан учрашди. Унда ҳоким икки йил олдин ташландиқ аҳволдаги боғни таъмирлашга ўз шахсий ҳисобидан олти миллиард сўм сарфлаганини айтди. Учрашувда боғнинг дарахтзор қисмида қурилиш бўлмаслиги, фақат хиёбоннинг очиқ майдон қисмига, аниқроғи, монумент ҳозирги металл конструкция ва кийик инсталляциялари қўйилган жойга ўрнатилиши маълум қилинди.

Барчаси тушунарли, барчаси равшан. Ўртадаги тушунмовчилик шу билан барҳам топгандек. Ҳаммамиз боғ сақланиб қолганидан хурсандмиз. Лекин…

Боғнинг ҳозирги аҳволи қониқарли даражадами? “Боғ ҳимоячилари” шунча пул сарф этилган хиёбондаги ҳолатдан хабардормикин? Назаримизда, бу ҳақда янада чуқурроқ ўйлаб кўрилса, талаб қилганга яраша масъуллар меҳнатини қадрлаш кераклигига ҳам эътибор қаратилса, айни муддао бўларди.

Қуйидаги суратларда акс этган манзаралар… шу фикрга келишимизга сабаб бўлди. Ахир танганинг учинчи томони ҳам бор.

Сиз-чи, сиз нима дейсиз?

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ