Боёвутда халқ таълими бўлими ходими пора билан қўлга тушди

82

Боёвут тумани халқ таълими бўлими ходими А.Ш. ўз лавозимидан фойдаланиб, «Fire and Steel» МЧЖ ишчиси Э.А.га туманда 2021 йилда таъмирлаш дастурига киритилган мактаб биноларини таъмирлаш ишларини олиб беришни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пул беришни талаб қилган.

Жорий йилнинг 13 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.Ш. Э.А.дан 1400 АҚШ доллари ва 300 минг сўм пулларни олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.