Хоразмда нур терапияси йўлга қўйилди

73

 

Республика  ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалида радиология  бўлими фаолият бошлади.

Нур терапиясининг  йўлга қўйилиши онкологик касалликлардан азият чекаётган кишиларнинг мушкулини янада осон қилиши аниқ. Сабаби шу пайтга қадар вилоят аҳолиси бундай муолажаларни олиш учун Нукусга ёки Пойтахтга боришга мажбур бўлишар, бу эса улар учун турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳам юзага келтирарди.

Кейинги йилларда муассасанинг моддий техника базаси такомиллаштириб борилаётгани сабабли замонавий даволаш услублари кенг татбиқ қилинмоқда. Бунинг биргина натижасини кейинги бир йилда республика марказига берилаётган ордерлар уч баробарга қисқаргани мисолида кўриш мумкин. Демак, маҳаллий аҳоли филиалда яратилган шароитлардан ва кўрсатилаётган тиббий хизматдан рози.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 100 ўринга мўлжалланган филиалда 25 ўринли жарроҳлик, 25 ўринли кимё терапия, 30 ўринли радиология ҳамда 20 ўринли онкогинекология бўлимлари  фаолият олиб бормоқда.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА