Швейцарияда ковидга қарши эмланган яна 16 киши вафот этди

18

Швейцария ҳукумати ковидга қарши эмлашдан сўнг юз берган 16 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Ушбу маълумот 26 февраль куни ҳукумат сайтида жойлаштирилган.

Ушбу мамлакатда аввал ҳам олти киши вакцина қабул қилганидан сўнг вафот этганди.

24 февраль ҳолатига вакцинанинг ножўя асоратлари тўғрисида жами 364 та мурожаат бўлган. Шундан 199 таси «Pfizer/BioNTech» (АҚШ-Германия), 154 таси «Moderna» (АҚШ) вакцинаси бўйича.

Вакцина олганларнинг 95 нафарини касалхонага ётқизишга тўғри келган: уларда COVID-19 келтириб чиқарган бош оғриғи ва аллергик реакциялар симптомлари, жумладан, анафилактик шок ҳолатлари кузатилган.

Ушбу беморларнинг 16 нафари вафот этган. Ҳукумат маълумотларига кўра, вафот этганлар ўртача 86 ёшда бўлиб, кўпчилиги жиддий касалликларга эга эди.