“Туронбанк” ишончли ҳамкорга айланмоқда

12

 

“Туронбанк”  ишончли ҳамкорга айланмоқда

Ўтган 2020 йил бутунжаҳон мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам барча йўналишларда кутилмаган ўзгаришлар, туб бурилишалар даври бўлди. Айниқса, иқтисодий ислоҳотларнинг нақадар муҳимлиги, бу жараёнга замонавий ахборот технологияларини жалб этиш масаласи кечиктириб бўлмас вазифа эканлиги яққол акс этди. Айни шу фонда ўзининг барқарор ўсиш динамикаси билан ажралиб турган “Туронбанк” АТБ мураккаб шароит бўлшига қарамасдан 2020 йилда капиталини ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва активлар сифатини яхшилаш сингари қатор муҳим йўналишларда самарали фаолият олиб борди.

Сўзимизни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. усусан, 2019 йилда банкнинг жами капитали 1 трлн. 91 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг
1 январь ҳолатига келиб бу рақам 1 трлн. 210,2 млрд. сўмгача етди ва ўсиш  119,6 млрд.сўмга ёки 9,9 фоизга ошди. Бу билан параллел равишда банк активлари ҳам сезиларли силжишни акс эттирганини кўришимиз мумкин. Бир йил аввал бу кўрсаткич қарийб 6 трлн. сўм дея қайд этилган бўлса, ҳисобот санасига келиб мазкур  рақам 8,7 трлн. сўмгача кўтарилди.

Омонатлар жалб этиш бўйича кўрсаткичлар…

Албатта, бу жараёнда аҳолининг бўш пул маблағларини банкка жойлаштириш, қулай ва фойдали шартлардаги янги омонат турларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этди, десак адашмаган бўламиз. Натижада, 2020 йил якуни бўйича жалб қилинган депозитлар миқдори 2019 йилга нисбатан 463,6 млрд. сўмга кўпайиб,
2,1 трлн. сўмгача ортди ва ўсиш 21,9 фоизда белгиланди. Худда шундай тез суръатдаги ўсишни биз жисмоний ва юридик шахсларни кредитлаш тизимида ҳам кўришимиз мумкин. 2020 йил давомида умумий ҳисобда 3 трлн. 13 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан 80 фоизи яъни 2 трлн. 416 млрд. сўми юридик шахсларга ҳамда 596,8 млрд. сўми, 20 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунда асосий эътибор айланма маблағларни тўлдириш, асосий фондларни шакллантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, “темир дафтар”га киритилган ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб – қувватлашга қаратилди. Хусусан, аёллар бошқараётган корхоналарнинг ривожи учун 134 млрд. сўм, ёшларнинг стартап лойиҳаларини молиялаштириш учун салкам 90 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Шунингдек, айни йўналишда кичик бизнес субъектларига жами
3 трлн. 13 млрд.сўмлик кредитлар расмийлаштирилган бўлиб, бундан 102,1 млрд. сўм қисми микрокредитлардир. Бу кўмаклар натижасида 12 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Албатта, таҳлиллар давомида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ҳам тўлиқ маълумотларни тақдим этиш ўринли. Жумладан,
2021 йил 1 январ ҳолатига аҳолига уй-жой сотиб олиш учун жами 118,4 млрд.сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди. Банкнинг кредит портфелидаги ипотека кредитларининг қолдиғи эса йил бошида 121,8 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, ҳисобот санасига 102,0 млрд. сўмга ошиб, 223,8 млрд.сўмни ташкил этган.

Инвестицион фаолият…

Бундан ташқари, фаолият давомида хорижий банклар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳам ўз самарасини кўрсатди. Хусусан, ўтган 2020 йилда 92,15 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб қилинган бўлиб, шундан, 20,0 млн.АҚШ доллари Осиё тараққиёт банки, 10,0 млн.АҚШ доллари жаҳон банки, 50,0 млн. АҚШ доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), 11,0 млн.АҚШ доллари Германиянинг АКА банки ва 1,15 млн. АҚШ доллари Чехия савдо банки ҳиссасига тўғри келмоқда.

Қолаверса, банк томонидан ҳукумат кафолати асосида Хитойнинг Экспорт-импорт банкидан 209,9 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилиниб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги 14 та ГЭСларни модернизация қилиш, янги кичик ГЭСларни қуриш учун йўналтирилган.

Аҳамиятли жиҳати, олиб борилган фаол ташқи сиёсат натижасида Республикамиз ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,3 трлн. сўм бўлган 217 та лойиҳа ишга туширилиб, 3 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Бир сўз билан айтганда, “Туронбанк” халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш билан бирга уларнинг ишончли молиявий ҳамроҳига ҳам айланиб улгурди. Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади.

Ўз мухбиримиз