Ўзбегимнинг аёли эъзоз учун яралган

508

Ислом Каримов номли Тошкент Халқаро аэропортида стюардесса бўлиб ишлайдиган Раъно Бобобекова ҳам муносиб хизматлари учун мазкур мукофотга лойиқ, деб топилди. Раънохон ўтган йили Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Скай-сервис» халқаро танловида иштирок этиб, дунёнинг 19 авиакомпаниясидан келган 76 нафар иштирокчи ўртасида 1-ўринни эгаллаб, «Энг яхши борт кузатувчиси» шарафига сазовор бўлган. 6 тилни мукаммал эгаллаган Раънохон ҳар қандай мураккаб вазиятда ўзини йўқотиб қўймайди, дарҳол аҳволни ўнглашга, йўловчиларга далда беришга уринади. Парвоз вақтида йўловчилар билан хушмуомала ва синчков бўлиш лозим, деб ҳисоблайди. Парвоздан қўрқиш, баландликдан ваҳимага тушиш кўпчиликка хос. Раъно Бобобекова бундай вақтларда йўловчига қўрқувни енгишда ёрдам беради, тажрибаларини энди иш бошлаган борт кузатувчиларига бажонидил ўргатади.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил 7 март 32 – сонида ўқинг

Бошқа хабарлар