Ҳиндистондан вакцина етиб келди

34

      2021 йил 17 март куни   COVID-19 га   қарши  660  минг доза «Made in India» вакцинаси Ўзбекистонга  етиб  келди. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги  Элчиси   Маниш  Прабҳат   Жаноби  Олийлари ушбу тадбирда Ўзбекистон ҳукумати   расмийлари   билан   бирга    қатнашди.

Ҳиндистон   ва Ўзбекистон  COVID-19 пандемияси    юзага келгандан кейин фармацевтика воситаларини  етказиб беришда мустаҳкам  ҳамкорлик ўрнатди.  Ушбу   ҳамкорлик  Ўзбекистонга   «Made   in    India»  вакциналари    етказиб   берилиши   билан   давом    этмоқда.

«Vaccine  Maitri» (Дўстлик   Вакцинаси)   ташаббуси   доирасида   Ҳиндистон COVID-19 га қарши 58 миллион   дозани   70 дан ортиқ  мамлакатларга  етказиб   берди. Уларнинг  8 миллион дозаси совға  қилинган бўлса, 16,5 миллион доза COVAX ташаббуси доирасида,  34 миллион   доза эса  тижорат  асосида   етказиб    берилди.    Ҳиндистон    ҳукумати COVID-19 пандемияси муаммоларини ҳал  қилишда   Ўзбекистон    билан  икки томонлама ишончли ҳамкорликни    кенгайтиришга     содиқдир.

Бибигул МУРТАЗАЕВА

 тайёрлади