Кўзингиз доим бахтдан порласин

368


Юртимиз бўйлаб кезаётган байрам шукуҳи кўнгилларни қувончга тўлдирмоқда. Айни дамда мунис ва меҳрибон онахонлар, опа-сингиллар, устоз-у мураббийлар, борингки, барча аёллар яқинлари эътиборида.

Байрам муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар, дилдан айтилаётган тилаклар эса уларни янада руҳлантиради. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 110-сонли мактабда ҳам айём кайфияти ўқитувчилар ва ўқувчилар кўнглига завқ улашяпти.

– Синфхонага киришим биланоқ ўқувчилар мени бир овоздан табриклашганини кўриб беихтиёр кўзимга ёш келди, – дейди 110-сонли мактаб ўқитувчиси Муҳайё Илҳомова. – Уларнинг меҳри ва ишончи касбимга бўлган масъулиятни янада оширади.

Оила, фарзанд тарбияси-ю уй юмушларидан ортиб ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида сидқидилдан фаолият кўрсатиб келаётган ўзбек аёлларининг фидойилигига ҳар қанча тасанно айтсангиз кам.

Аъзамжон Абулфайзов

Бошқа хабарлар