ҚОЙИЛ, АЛПОМИШКЕЛБАТ ПАҲЛАВОНЛАР!

395


Юртимиздаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида Наврўз сайиллари давом этаётир.

Биласиз, Қашқадарё – полвонларга бешик бўлган воҳа. Бу элнинг ҳар бир хонадонида курашга муҳаббат ўзгача, кўпкарига қизиқиш бошқача.

Китоб тумани Қайнар қишлоғида ўтган Наврўз сайиллари чоғида ҳам халқимизнинг ўлмас қадриятлари саналмиш миллий кураш ва кўпкари бўйича йирик мусобақалар ташкил этилди ва унда мамлакатимизнинг энг сара паҳлавонлари ҳамда моҳир чавандозлари ғолиблик учун беллашдилар. “Қашқадарё” газетасида мазкур ҳаяжонли баҳсларнинг якуни ҳақида танишасиз.

Мақолани тўлиқ қуйида ўқинг.

ХАЛҚАРО МУСОБАҚАДА БОШ СОВРИНЛАР МУНОСИБ ПОЛВОНЛАРГА НАСИБ ЭТДИ

18 март куни юртимиз полвонлари ва моҳир чавандозлари Китоб тумани Қайнар қишлоғи яқинидаги кенгликларда жам бўлишди. Бу ерда Наврўз байрами муносабати билан халқаро кўпкари ва кураш мусобақалари ўтказилди.

Миллатимизнинг азалий қадриятларини кенг тараннум этиш, юртимиз туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган ҳар иккала мусобақада муросасиз курашлар асосида мутлақ ғолиблар аниқланди.  Хусусан, халқаро кўпкари мусобақасида шаҳрисабзлик Сирож Жовлиев бош соврин – “Gentra” автомобилини қўлга киритди. У ушбу ютуққа ғузорлик от ишқибози Шерзод Уватовнинг “Фонар” лақабли тулпорида эришди.

Кураш мусобақасида эса ғузорлик  Шерали Жўраев мутлақ вазн тоифасида ғолиб чиқиб, бош соврин – “Spark” автомобилини қўлга киритди. Шунингдек,     кураш бўйича аёллар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақада гиламга чиқиб, ғолибликни қўлга киритган полвонлар ҳам, улоқ айирган чавандозлар ҳам туя, той, қорамол, қимматбаҳо маиший техника буюмлари ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Манба: “Қашқадарё” газетаси

 “Қашқадарё” газетаси,

2019 йил 19 март, 22-сон

Бошқа хабарлар