«Ishonch»нинг «энг яхши журналист»лари

52

«Ishonch» газетаси 30 ёшда. Ўтган даврда газетанинг 4480 та сони нашрдан чиқди. Уларда инсон, унинг ҳаёти муаммолари ва ютуқлари хусусида минглаб мақолалар эълон қилинди. Демакки, бу нафақат бир таҳририят тарихи, балки жамиятнинг ҳам тарихидир. Ушбу ўзига хос тарихни газета учун тайёрлаш, ўқувчиларга завқ-шавқ бағишлашдан ортиқ бахт борми журналист учун. Таҳририят бугун ана шу даврни баҳоли қудрат таҳлил этишга ҳаракат қилди. Айни пайтда газетада фаолият юритаётган ижодкорлардан тузилган комиссия газетанинг 30 йиллик тахламларини яна бир бор кўздан кечирди. Турли даврларда бош муҳаррир бўлган устоз журналистлар билан бамаслаҳат ҳолда «Ishonch» газетасининг ҳар бир йил учун «Энг фаол журналист»ини белгилади.

Улар билан танишинг:
– 1991 йил – Акмал Акромов, масъул котиб
– 1992 йил – Саминжон Султонов, мухбир
– 1993 йил – Ражаббой Раупов, мухбир
– 1994 йил – Фазилат Хожиқулова, бўлим муҳаррири
– 1995 йил – Тожибой Алимов, мухбир
– 1996 йил – Обиджон Жуманазаров, мухбир
– 1997 йил – Нодир Алимов, мухбир
– 1998 йил – Қобил Шокиров, мухбир
– 1999 йил – Будур Пўлатов, бўлим муҳаррири
– 2000 йил – Шавкат Султонов, мухбир
– 2001 йил – Нурилла Шамсиев, мухбир
– 2002 йил – Иззат Ҳикматов, мухбир
– 2003 йил – Ялғош Сариев, мухбир
– 2004 йил – Собиржон Рўзиматов, мухбир
– 2005 йил – Неъмат Рафиқов, бўлим муҳаррири
– 2006 йил – Абдусами Ҳақбердиев, бўлим муҳаррири
– 2007 йил – Мактуба Мўминова, мухбир
– 2008 йил – Зайниддин Рихсиев, бош муҳаррир ўринбосари
– 2009 йил – Довуд Мадиев, бош муҳаррир ўринбосари
– 2010 йил – Шарофат Норқулова, бўлим муҳаррири
– 2011 йил – Абдулатиф Абдуллаев, бўлим муҳаррири
– 2012 йил – Тўлқин Шернаев, бўлим муҳаррири
– 2013 йил – Дилдора Раҳмонова, мухбир
– 2014 йил – Акмал Тошев, бўлим муҳаррири
– 2015 йил – Адҳам Арслонов, мухбир
– 2016 йил – Амина Қодирова, бўлим муҳаррири
– 2017 йил – Нурулло Нўъмонов, мухбир
– 2018 йил – Муҳаббат Тўрабоева, мухбир
– 2019 йил – Акмал Абдиев, мухбир
– 2020 йил – Зебо Намозова, мухбир

Ўз изланишлари, таҳлилий-танқидий чиқишлари билан муштарийлар эътибори ва эътирофига сазовор бўлган, таҳририятда ишлаган ва ишлаб келаётган ушбу фидойи ходимларга газетамизнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан камтарона эсдалик совғалари топширилди. «Ishonch»нинг 30 йиллик фаолларига
мустаҳкам соғлик, ижодий баркамоллик тилаб қоламиз.

ТАҲРИРИЯТ