Жавоб аниқ ва халқчил бўлса…

338

Марказий банкка!

Газетанинг шу йил 14 март сонида «Хизмат тўлови, фоизсиз депозит» деб номланган мурожаатга Марказий банк ижро аппарати раҳбари О.Эрназаров ва «Ипотека банк» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Д.Зулфукаровнинг жавоб хати эълон қилинган эди. Мурожаатда «Банк хизмати тўлови» ҳамда пластик картадаги қолдиқ маблағ учун ойнинг охирида тушадиган маълум миқдордаги фоиз тўғрисида гап кетган.
Раис ўринбосарининг жавобида қайд этилишича, Банк бошқарувининг 2019 йил 26 февралдаги 33-сонли баёнига асосан тасдиқланган «Ипотека банк» АТИБнинг миллий ва хорижий валютадаги амалиётлар бўйича банк хизматлари тарифидан келиб чиқиб, жисмоний шахсларга ўтказиб берилган суммадан бир марталик ва ­бошқа тўловлардан 0,5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда банк хизмати ундирилиши белгиланган. Давлатга солиқ миқдори 12 фоизга туширилганини инобатга олсак, 0,5 фоиз тўловлар учун «ҳаддидан ошиши»дан бош­­қа эмас. Аслида, тижорат банклари ходимлари фуқароларга хизмат кўрсатаётгани учун ҳақ олишади-ку! Қўшимча хизмат ундирилишига ҳожат борми?
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, «Ипотека банк» АТИБнинг 2019 йил учун белгиланган «Фоиз сиёсати»нинг 18-бандида жисмоний шахслар ва нафақага чиққан фуқаролар пластик карточкалари ҳисобварақларидаги миллий валютадаги қолдиқ суммага фоиз тўловлари йиллик 0,01 фоиз миқдорида белгиланган. Ие, буёғи қандай бўлди? Қани бу ерда мантиқ? Бу мижозларни бездиришнинг ўзгинаси эмасми? Дарвоқе, яқин орада плас­тик карточкамга ушбу белгиланган фоиз ҳам тушмади.
Озода ОЛИМЖОНОВА
Наманган шаҳри

Бошқа хабарлар