Валюта UZS
  • USD

    12 658.19-100.17

  • EUR

    14 672.11-148

  • RUB

    161.44-1.9

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +40 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +41 C

  • 18:00

    +40 C

  • 19:00

    +38 C

  • 20:00

    +35 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 20-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +40 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +41 C

  • 18:00

    +40 C

  • 19:00

    +38 C

  • 20:00

    +35 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • Yakshanba, 20

    +22 +20

  • Dushanba, 21

    +22 +20

  • Seshanba, 22

    +22 +20

  • Chorshanba, 23

    +22 +20

  • Payshanba, 24

    +19 +20

  • Juma, 25

    +19 +20

  • Shanba, 26

    +20 +20

  • Yakshanba, 27

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аёллар нега руҳий инқирозга учрамоқда?

Ўзбек аёли сабр ва чидамдан бунёд этилгандек. Елкасига осилган оила ташвиши, психологик инқирозларга қарши тура оладиган метиндек бардош аёл зотига хос бўлса керак. Бундай фитратни қуёшга менгзаш мумкин.  Қуёш фойдали бўлган экинларга-ю соясида дам оладиган дарахтларга ҳам, ҳатто тикони бўлган янтоғ-у заҳарли илонга ҳам нурини сочаверади.
Жамият
726 17:37 | 11.02.2025 17:37

Аёл ҳам шундай. Ўз меҳрини яхшими-ёмонми яқинига, оиласига бирдек улашади. Аммо эвазига-чи? Тўғри, жамиятда қадрланаётган аёллар кўп, лекин зўравонлик ичида яшаётган, сурункали бахтсиз бўлган ожизалар ҳам йўқ эмас.

Исми сир қолишини хоҳлаган аёл ҳикояси:


Эримнинг дўппослаши қанчалик қўрқинчли ва аянчли бўлмасин, мен учун одатий ҳол бўлиб қолганди. Сабабсиз ҳам уриб, ўлар ҳолатга келтирар, пиширган овқатим кўнглидагидек чиқмаса, қўлига сув қуяётганимда сув нотўғри тўкилса ҳам калтак ердим. Доим кўзим кўкарган, қошим йиртилган ҳолатда бўлардим. Қўшниларимиз ёрдамга чиқиб, тез ёрдам чақирмоқчи бўлганларида ҳам айтолмасдик. Сабаби, эримни ички ишлар ходимлари олиб кетибқоларди-да. Ва қайтганидан сўнг, бу ишим учун ҳам аёвсиз жазоларди. Жазолаш усуллари ҳам турлича эди...


Нима бўлганда ҳам тез унутардим, чунки нима қилай, у болаларимнинг отаси, ахир. Қолаверса, онам менга аёл киши сабрли бўлиши кераклигини уқтирганди. Отам ҳам онамни урганида чидагани ва бу кунлар ҳам қариганда ўтиб кетишини кўп таъкидларди. Аммо эримни яхши кўрганим қолаверса, турмуш ўртоғим доим қилган ишидан афсусда эканини айтиб кечирим сўраши ажрашишимга йўл бермасди. Бир куни ҳовли супураётган эдим. Эрим кўчадан кириши билан сен қўшни эркаклар кўриши учун ясаниб чиқиб, ўзингни уларга кўз-кўз қилаяпсан, деб ура кетди. Очиғи, ўзимни оқлашга ҳам, ҳимоя қилишга ҳам чарчагандим, чунки барибир ўша эски сценарий такрорланарди. Ўша куни доимгидан кучлироқ дўппослади. Чаккамга бир неча марта тепгани эсимда, аммо ундан кейин нима бўлганини хотирлай олмайман… Кўзимни очсам шифохонадаман, ҳеч нарсанинг товуши эшитилмасди. Кейин менга бир умрга кар бўлиб қолганимни тушунтиришди…


Энди эримнинг сўкишларини эшитмайман…”


Бу каби зўравон ва нарсист эркакнинг қурбони бўлаётган аёллар атрофимизда ҳам топилади. Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 23 ёшли аёл эри томонидан дўппосланганлиги оқибатида вафот этган. Статистикаларга кўра, Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл турмушда зўравонликка учраши қайд қилинган. Бундан ташқари, охирги йилларда деразадан ўзини ташлаган, каналга ўзини отган, ўз жонига қасд қилаётган аёл-қизлар кўпайди.


Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиеванинг оилавий зўравонликлар тўғрисида шундай дейди:


Суицид ҳолатларининг асосий сабаблари ҳақида гапирадиган бўлсак, кўпинча аёлларимиз орасида ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги кузатилади. Қизлар эрта турмушга чиқиб, ҳаётга тайёр бўлмаган ҳолда оила қуради ёки ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Ҳуқуқий билимнинг етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли инсон ўз муаммолари ечимини топа олмайди ва бу баъзида суицид ҳолатларига олиб келиши мумкин. Асосийси, ҳар бир инсон шахс сифатида давлат ҳимоясида эканини англаб етиши лозим".


Алишер Носиров, психолог:


Инсонлар рўзғор ташвиши, пул топиш билан ўралашиб қолган. Оталар оила даврасида кам вақт ўтказади, фарзандларига вақт ажратмайди. Шу сабаб ўғил болалар ўрнак олиш идентификациясига кўра, ўз отасини ололмайди. Фақатгина куч ишлатиб муносабатларни бошқариш мумкин, деган салбий сереотипга эга бўлиб қолишади. Фарзанд ота-онаси тарафидан севилмаганлиги, меҳрга муҳтож бўлиб ўсганлиги қолаверса, ортиқча масъулият юкланиши, ота-онанинг ўз боласига нисбатан совуққон, нафрат билан тарбиялаши, менсимаслик, эътиборсизлик каби омиллар улғайганида агрессия ва тажавузкорликни уйғотади. Мана шундай бола тарбиясидаги хатолар, оилага аралашмаслик, аёл зўравонликка чидаши кераклиги, қайнота-қайнонанинг ортиқча босими умуман жамиятдаги аввалдан сингиб келган эски қадриятлар жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.


Сарвиноз Омонова, психолог :
– Аёлларнинг руҳий ҳолати жамиятнинг тузилмасига боғлиқ. Масалан, камбағал қатламларда зўравонликлар кўп учрайди. Чунки камбағал қатлам орасида яшаш шароити оғир бўлиб келгани ва бунга чидаш учун шаклланган психиканинг ҳимоя механизмлари (масалан, камбағалларни бойлардан морал устун ҳисоблаш) кенг ёйилгани ҳисобига — мазохистик характер эгалари кўпроқ бўлади. Мазохист эркакка аёлининг яхшироқ ҳаётга интилиш, комфорт яратиш, нозик ва юқори даражадаги эҳтиёжлар ҳақидаги истаклари ёқмайди. Молиявий чеклаш, газлайтингдан тортиб жисмоний зўравонлик орқали уни тийиб туришга уриниши мумкин. Шунингдек, даромад камлиги туфайли стрессдан халос бўлиш йўллари (дам олиш, кўнгилочар машғулот ва хоббилар) камлиги ҳисобига — йиғилиб қолган жаҳл ҳиссини бошқаларга (заифроқ қатлам бўлган аёл ва болаларга) йўналтириш қулай ечим бўлиб қолади.


Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” драмасида ўзбек аёлининг матонатига ҳатто темир робот ҳам чидай олмагани комедия орқали ёритилади. Лекин оташин драматург ушбу аччиқ тракгик-комедияни осмондан олиб ёзмаган. Ўзбек аёли чиндан, темир хотин! Аммо бу ўхшатишга на йиғлашни ва на кулишни биласан. Айтингчи, хотин-қизлар касал бўлиши уят ҳисобланган жамиятда аёлларнинг қадри баланд, деб кўкрак керишимиз мумкинми?


Психологларимизнинг фикрига кўра, бахт кўрсаткичининг яхшиланиши аёлларнинг шахсий ривожланишига, яъни молиявий мустақил бўлишлига ҳам боғлиқ. Ўзига ишончи юқори бўлган аёл психологик инқирозларга учрамайди. Шундай экан, менимча, жамият бу борада ўз қарашини бироз ўзгартириши керак: қизларни фақатгина келинликка тайёрланиш эмас, балки ҳаётга тайёрлаш формуласига асосланиб йўл тутсак, уларни саодатли қилган бўламиз. Чунки ўз устида ишлашни билган, мустақил фикрли ва илмли аёл албатта, яхши она ҳам, яхши турмуш ўртоқ ҳам бўла олади.


Зотан ҳаётнинг барча мактаблари илм йўли билан тутушган. Ривожланган давлатнинг тараққиёт негизида ҳам кучли ва илмли аёллар туради. Шубҳасиз, буни инкор қилиб бўлмайди. Аёлларга нисбатан зўравонликни чеклаш, қонунларни кучайтириш ва бошқа омиллар орқали уларнинг қадрини ҳам, онги-тафаккурини ҳам юксалтирайлик! Ахир бежизга Ибн Рушид: “Аёллар-жамиятнинг ярми, қолган ярми эса улар томонидан тарбияланади”, демаган.


Диёра РАВШАНОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 1136 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият