Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 879.95-4.67

  • EUR

    13 520.0824.73

  • RUB

    150.691.84

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +5 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-February

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +5 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Payshanba, 27

    1 +20

  • Juma, 28

    +0 +20

  • Shanba, 01

    +0 +20

  • Yakshanba, 02

    +3 +20

  • Dushanba, 03

    +0 +20

  • Seshanba, 04

    0 +20

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашқадарё бизга керак эмасми?

Асримизнинг глобал муаммоларидан бири сув танқислиги билан боғлиқ. Кейинги йилларда бу тақчиллик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Сувнинг минерал ҳолатини сақлаш, дарё ўзани ҳудудини турличиқиндилардан асраш, табиатига зиён етказмаслик борасида сезиларли ишлар олиб борилаётир. Бироқ натижалар кўзга кўринмаётгандек туюлади.
Жамият
327 15:14 | 25.02.2025 15:14

Қарши туманининг «Боғобод» маҳалласи, Узун Наво қишлоғи. Унинг ҳудудидан Қашқадарё вилоятининг энг узун ва серсув дарёси – Қашқадарё оқиб ўтади. Бироқ дарё ўзанларига маҳаллий аҳоли томонидан маиший чиқиндилар ва қурилиш материаллари қолдиқларини чиқариб ташлаш одатга айланган. Маҳалланинг кайвонилари эса олдинлари бундай бўлмаганини таъкидлашади.


– Бир пайтлар кўкламда дарё бўйида ­сайллар ўтарди, – дейди шу ерлик Бўри Худойқулов. – Маза қилиб ўйнардик. Бугун-чи? Дарё соҳили кета-кетгунча чиқиндихонага айланган. Кайфиятинг кўтарилиш ўрнига нафратланиб кетасан. Маҳалламиз билан чиқинди олиб кетувчи ташкилотлар шартнома қилмаган. Шу боис одамлар уларни шу ерга олиб келиб ташлашади. Бир неча бор маҳалланинг фаол йигитлари биргаликда тозалашди. Лекин барибир ташлайверишади. Чиқиндилар чирийди. Ҳар хил эпидемия тарқалиши мумкин. Дайди итлар кўпайиб, касаллик тарқатувчи манбага айланиб қолди. Мутасаддилардан илтимосимиз шуки, бирорта чиқинди ташувчи корхона билан шартнома қилинса, бундан ташқари, дарё бўйларини улардан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларга бўлиб беришса. Шунда бу ерлар обод бўлиб қолармиди?


Қашқадарёнинг умумий узунлиги 204,2 километрни ташкил этади. Сув ўтказиш қобилияти 500 куб метргача. Вилоятнинг 9 та туманига сув етказиб беради. Дарёнинг қирғоқбўйи минтақа ҳудуди ўнг ва чап томонлардан 55 метрдан, жами 110 метр қилиб белгиланган.


Ачинарлиси, Узун Наводаги ҳолатни 9 та туманда ҳам кузатиш мумкин. Шу ўринда савол туғилади? Масъуллар нега бу ҳолатга жиддий эътибор қаратишмаяпти? Ёки Қашқадарё бизга керак эмасми? Ҳудудда экологик вазиятни назорат қилувчи вилоятнинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман бўлими масъуллари ҳолатдан хабардорми? Хабардор бўлишса, қандай чоралар кўришмоқда?


– Қарши тумани «Боғобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё бўйлари чиқиндихонага айланиб кетгани хусусида мурожаат тушган, – дейди бош­қарманинг туман бўлими раҳбари Шуҳрат Аманов. – Мурожаатни ўрганиш давомида дарёнинг муҳофаза майдонига аҳоли томонидан ҳар хил чиқиндилар тўкиб кетилгани аниқланди. Бу ҳолат бўйича маҳалла раисига маъмурий жарима қўлланилди. Қайта такрорланмаслиги учун унга мажбурий кўрсатмалар берилди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида доимий равишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат-рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Олдинроқ маҳалладаги бир фуқарога нисбатан ҳам маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилганди.


Лекин дарё қирғоғида йиғилиб қолган чиқиндилар уюмидан билиш мумкинки, бу ер йиллар давомида тозаланмаган. Эҳтимол, ёш авлод тушунчасида дарё қирғоғи чиқиндихона сифатида шаклланиб ҳам қолгандир.


Вилоятда Қашқадарёнинг минтақа ҳудудини тоза-озода сақлаш, дарёнинг табиий ҳолатига зиён етказилишининг олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида, афсуски, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош­қармасидан маълумот ололмадик.


Қашқадарё вилояти Чиқинди полигонларини бошқариш дирекциясига қарашли 15 та қаттиқ маиший чиқинди полигони мавжуд, 13 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси бор. Бироқ маҳаллалар билан корхоналар ўртасида тузилган шартнома бандлари бажарилмаслиги аҳолининг чиқиндиларни ўзлари қулай деб билган ҳудудларга чиқариб ташлашига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат экологик вазият бузилишга олиб келмоқда.


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги қарорига асосан дарё минтақа ҳудудидан оқилона фойдаланиш юзасидан тегишли ташкилотларга қатор ваколатлар берилган. «Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бу борада баъзи ишлар амалга оширилган.


– Ер майдонларидан унумли фойдаланиш ва даромад олиш мақсадида бошқарма ўз тасарруфидаги сув фонди ерларини ижарага бериш ҳуқуқига эга, – дейди ушбу бошқарманинг бўлим бошлиғи Қўзивой Муродов. – Ерни ижарага олган фуқаролар эса у ерда боғ яратиши, картошка, пиёз, ғалла, сабзи, полиз ва дуккакли экинлар экиши мумкин. Шу мақсадда ўтган йиллар давомида Қашқадарё минтақа ҳудудига қарашли 116,56 гектар ер майдони 84 кишига шартнома асосида берилган. У ерлардан белгиланган тартибда фойдаланиб келинмоқда. Бу эса дарё қирғоқларининг маълум қисми чиқиндихонага айланишининг ва ноқонуний тарзда қум-тош қазилишининг олдини олади.


«Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси берган маълумотларга қараганда, Қашқадарё минтақа ҳудудида 50 мингдан ортиқ кўчатлар ўтқазилган. Лекин дарёнинг узунлиги 204 километрлигини, минтақа ҳудуди икки қирғоқни ҳисоблаганда 110 метрни ташкил этишини ҳисобга олсак, мавжуд майдон 2224 гектарни ташкил этади. Унинг бор-йўғи 117 гектарга яқинидан самарали фойдаланиш дарё ва унинг атрофидаги экологик вазиятни яхшилаш имконини бермайди.


Бекзод Дониёров Қамаши туманидаги «Сарбозор» маҳалласида яшайди. У «Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ижара шартномаси тузиб, дарёнинг қишлоғидан ўтадиган қисмидан 50 сотих ер олди. Айни пайтда ток, турли мевали ва манзарали дарахтлар экиб, парваришлаб келмоқда.


– 20 сотих ерга павлония экдим, 20 сотихида экспортбоп ток парваришлаяпман, 10 сотихини мевали боғ қилдим, – дейди у. – Бу ер илгари чиқиндилар йиғилиб қолган жой эди. Махсус техникалар билан суриб, чиқиндиларни чиқариб, ер очдик. Сўнг боғ ташкил этдик. Илк ҳосилини ҳам олдик. Биринчидан, дарёнинг бўйи, сув муаммо эмас, иккинчидан, дам олиб ётган ер бўлгани учун ҳосил ҳам яхши бўляпти. Атрофимизда ер кўп, лекин қишлоқдошларимизда шартнома тузиб, дарё атрофларини обод қилишга хоҳиш сезилмайди. Бунақада ер чиқиндихонага айланади-да...


Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилоятнинг қон томиридек гап. Дарёнинг суви сабаб қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришилмоқда. Ерлар ўзлаштирилиб, янги боғ-роғлар яратилмоқда, экин майдонлари очилмоқда. Бироқ унинг минтақа ҳудудини аянчли ҳолатга келтириб қўйиш бора-бора дарё сувлари заҳарланишига, қирғоқлари заифлашишига олиб келиши, шубҳасиз.


Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузиш ишлари оқсамоқда, экология ходимлари эса асосан аҳолини жаримага тортишни вазиятнинг ечими, деб билишади. «Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси эса минтақа ҳудудидаги сув фонди ерларини ижарага бериш яхши самара келтиришидан умидвор.


Бир сўз билан айтганда, ташкилотлар ва аҳоли ўртасида узвий занжир йўқлиги, дарёнинг экологик вазиятини барқарорлаштириш борасида зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмагани кундай рашван. Бу суви камайиб, ўзанлари кенгайиб бораётган Қашқадарё қирғоқларини норасмий чиқинди полигонларига айланишига сабаб бўлмоқда.


Баҳодир ҲАЛИМОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3524 16:57 | 05.08.2023