Боғот туманида буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Бир буйрак билан туғилган Анахон 24 ёшга етди. Унда сурункали буйрак етишмовчилиги тобора ривожланиб, сўнгги босқичга етди. Бир йилдан буён туман тиббиёт бирлашмасида гемодиализ муолажаларини олиб келаётган қиз учун ягона нажот йўли сифатида шифокорлар буйрак трансплантациясини тавсия қилдилар.
Қизнинг онаси фарзандининг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўз буйрагини беришга розилик билдирди. Шифокорлар томонидан пухта тайёргарлик кўрилганидан сўнг, республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Айни пайтда бемор ва донор шифокорлар назорати остида бўлиб, уларнинг саломатлиги қониқарли экани қайд этилмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур мураккаб амалиёт одатдагидек пойтахт ёки вилоят марказида эмас, балки туман даражасида — Боғотнинг ўзида бажарилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудудларда бундай юқори технологияли жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши аҳолига қулайлик яратиб, ортиқча сарф-харажат ва вақт йўқотишларнинг олдини олади. Энг муҳими, инсон ҳаётини сақлаб қолиш имкониятлари янада кенгаймоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0