“Каркидон” сув омбори ҳудуди туристик масканга айланади
Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди.
Бу саъй-ҳаракат билан табиатни асраш, вилоятни яшилликка буркаш мақсад қилинган.
Беш-ўн йил ичида тошлоқ, адирликлар ўрнида ўрмонзорлар, яшил ҳудудлар яратилиб, “Каркидон” замонавий туристик кўнгилочар масканга айланади. Бу жой нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар учун ҳам жазибадор дам оладиган маскан бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0