Валюта UZS
  • USD

    11 985.1012.75

  • EUR

    13 923.0971.08

  • RUB

    148.861.34

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 14-November

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +19 +20

  • Yakshanba, 16

    +18 +20

  • Dushanba, 17

    +20 +20

  • Seshanba, 18

    +20 +20

  • Chorshanba, 19

    +16 +20

  • Payshanba, 20

    +17 +20

  • Juma, 21

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Касаба аралашуви: Сирдарёда ходимга маошига қўшимча 31 млн сўм ундириб берилди

Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлими ходими Алишер Усмоновга маоши қонунчиликда белгиланган меъёрдан кам тўлаб келинган. Шу боисдан у тўланмаётган иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам сўраб, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўлимига мурожаат қилади.
63 16:36 | 14.11.2025 16:36

Мурожаатни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги тегишли Фармонига асосан 2022 йил 16 июл куни Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи қабул қилинган. Унда вазирлик тизимидаги барча турдаги бюджет муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядларини тасдиқлаш белгиланган.

Алишер Усмонов ўзи фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасасига 2013 йилда «Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис» лавозимига ишга қабул қилинган. Аммо 2022 йилдан жорий этилган меҳнатга ҳақ тўлаш борасидаги янгилик унга татбиқ этилмаган. Бу эса вақт ўтиб ходимнинг норозилигига сабаб бўлган.

Ўтказилган ҳисоб-китоблар натижасида А.Усмоновга 2022 йил учун 3 978 080 сўм, 2023 йил учун 8 900 232 сўм, 2024 йил учун 11 078 084 сўм, 2025 йилнинг сентябр ойига қадар 7 341 503 сўм ва жами 31 298 339 сўм тўлаб берилиши зарурлиги аниқланди.

Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан Сирдарё тумани соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи номига 2025 йил 28 октябрь куни кўрсатма хати юборилди.

Кўп ўтмай, иш берувчидан жавоб хати келди. Унда ходим А. Усмоновга шу йил 7 ноябрь куни 31 297 900 сўм пул тўлаб берилгани ва келгусида ходимга иш ҳақини оширилган ҳолда тўлаш тартиби йўлга қўйилгани маълум қилинган.


Абдураҳим АЛБЕКОВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари
касаба уюшмаси республика Кенгашининг
Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид