Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 15-June

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Yakshanba, 15

    +37 +20

  • Dushanba, 16

    +38 +20

  • Seshanba, 17

    +40 +20

  • Chorshanba, 18

    +42 +20

  • Payshanba, 19

    +40 +20

  • Juma, 20

    +35 +20

  • Shanba, 21

    +38 +20

  • Yakshanba, 22

    +38 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Машҳур бренд ва инқирозга юз тутган оила: Гуччи қандай ривожланди?

Жорий йилда италиялик тадбиркор Алдо Гуччи таваллудининг 120 йиллиги нишонланди, у отаси Гуччио Гуччининг чарм буюмлари устахонасини кўп миллиард долларлик халқаро бизнесга айлантирганди. Қўшма Штатларда “Тижоратнинг Микеланжелоси” номини олган Алдо бутун умрини Европа, Америка ва Осиёда ушбу брендни тарғиб қилиш билан ўтказди. Аммо умрининг охирига келиб, Гуччи ўз ўғли ва жияни билан можаро туфайли компаниядаги улушини йўқотди.
507 10:00 | 05.06.2025 10:00

Компаниянинг ўзи ҳам таназзул ёқасида эди ва хорижий инвесторларга сотиб юборилди. Лекин барибир у асос солган бренд ва маҳсулотлар жаҳон бозорида талабгир ва машҳурлигича қолмоқда. Қуйида машҳур бренднинг ёрқин ва бироз аччиқ тарихини кўриб чиқамиз.


Алдо Гуччи 1905 йил 26 майда Флоренцияда Гуччио Гуччи ва Аида Калвелли оиласида туғилган. Гуччилар серфарзанд оила эди - беш ўғил ва бир қиз. Ота Гуччи, катта итальян оиласининг ҳурматли бошлиғи сифатида, меҳнаткаш ва серҳаракат эди. Гуччи ҳатто Англияга пул топиш учун кетган ва у ерда Лондондаги Savoy меҳмонхонасида кичик ходим бўлиб ишлаган. У ерда ёш италиялик меҳмонларнинг ҳашаматли либослари ва айниқса, уларнинг чарм сумкалари, чамадонлари, камарлари ва поябзаллари билан шунчаки сеҳрланган эди. Гуччининг терига бўлган муҳаббати ўз-ўзидан пайдо бўлмаган - унинг отаси Тоскана шаҳарларидан бирида кўнчилик билан шуғулланган. Италияга қайтиб, Гуччио отасининг изидан боришга қарор қилди ва чарм буюмлар, жумладан, от эгарлари, саёҳат сумкалари, камар ва ҳоказолар ясашни бошлади. Бироқ дунё кўрмаган отасидан фарқли ўлароқ, Гуччи бой мижозлар учун юқори сифатли маҳсулотларга эътибор қаратди. У хом ашё сифати ва майда деталларга алоҳида эътибор берган. Бир мунча вақт ташқи мижозлар учун ишлагандан сўнг, у 1921 йилда ўз бизнесига асос солган ва уни ўз фамилияси - Гуччи номи билан атаган.


Gucci ကြိုက်သူတွေသိထားသင့်တဲ့ Gucci ရဲ့သမိုင်းကြောင်း - Myanmar Textile &  Garment Directory



Гуччининг ўғиллари Алдо, Родолфо ва Васко томонидан отасининг бошлаган ишига катта қизиқиш билдирдилар, улар кейинчалик оталарининг компаниясини бошқаришни бошладилар. 1930 йилларда фашистлар бошқарувидаги Италия Миллатлар Лигаси томонидан халқаро санкцияларга дучор бўлди, бу чарм буюмлар учун хом ашёни сотиб олишни сезиларли даражада мураккаблаштирди. Ота Гуччи ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга қарор қилди ва тўқув матоларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Флоренциядаги оилавий дўконда сотувчи сифатида ўз маҳоратини намойиш этган Алдо Гуччи бизнесни кенгайтириш ташаббускорларидан бирига айланди – компания Римда дўкон очди ва айнан Алдо пойтахт минтақасида савдони фаол ривожлантира бошлади.


Эҳтимол, Алдонинг меҳнати ва сотувчи сифатидаги истеъдоди компаниянинг Иккинчи Жаҳон уруши ва урушдан кейинги дастлабки йилларда банкрот бўлмаслигининг сабабларидан бири бўлган бўлиши мумкин. Ўшанда маҳаллий аҳолининг юқори сифатли товарларга пули йўқ эди ва компаниянинг ўзи юқори сифатли чарм танқислигини бошдан кечирди. Айнан ўша пайтда Гуччи арзонроқ материаллардан - пахта, жун, жут, каноп ва бошқалардан маҳсулотларни фаол равишда ишлаб чиқа бошлади. 1947 йилда компания бамбук тутқичли аёллар сумкасини чиқарди. Енгил ва бардошли материални ишлаб чиқариш арзон эди ва янги дизайннинг қулайлиги ва экзотиклиги нафақат маҳаллий мода вакиллари, балки кино юлдузлари томонидан ҳам қадрланди.


Гуччи бамбук сумкасининг биринчи юқори мақомли эгаси чарм буюмларни яхши кўриши билан танилган актриса Ингрид Бергман эди. Компания дарҳол бамбук тутқичли яна бир аксессуарни – соябонни чиқарди, бу эса катта қувонч билан кутиб олинди. Кейинчалик Флоренция оилавий фирмасининг бамбук аксессуарлари Микеланжело Антонионининг фильмларида пайдо бўлди ва Ванесса Редграве, Элизабет Тейлор ва Грейс Келли каби киноюлдузларининг севимли буюмларига айланди.



Муваффақиятлар компанияга 1951 йилда Италия модаси соҳасининг энг марказида – Миланда ўзининг янги дўконини очишга имкон берди. Икки йилдан сўнг компания асосчиси Гуччио Гуччи 71 ёшида оламдан ўтиб, оилавий бизнесни ўғиллари – Алдо, Родолфо ва Васкога қолдириб, компания акцияларини тенг тақсимлаган. Ота оилавий компания фақат Италияда бизнес қилишини хоҳларди, лекин ўғилларининг бошқа режалари бор эди. 1952 йилда улар Нью-Йоркка кетишди. Бир йил ўтгач, улар у ерда биринчи хорижий Гуччи дўконини очишди, у маҳаллий аҳоли томонидан яхши кутиб олинди. АҚШ президенти Жон Кеннеди Алдо Гуччини “АҚШдаги биринчи Италия мода элчиси” деб атади ва Нью-Йорк университети Алдо Гуччига АҚШ ва Италия ўртасидаги ижтимоий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фахрий профессор унвонини берди. Нью-Йоркдаги муваффақият Алдони Қўшма Штатлардаги янада кенгайишига илҳомлантирди.


АҚШни забт этгандан сўнг, Алдо Гуччи Европани эгаллашга қарор қилди ва Париж ва Лондонда Гуччи савдо нуқталарини очди ва француз мода брендлари билан бевосита рақобатлашди. 1950-1970 йиллар Гуччининг гуллаган даври бўлди - Родолфо янги дизайн ғоялари билан чиқди ва Алдо компаниянинг халқаро кенгайишини амалга оширди. Ҳатто 1974 йилда унинг акаси Васконинг вафоти ҳам Гуччининг жадал ривожланишини секинлаштира олмади. Васко Гуччининг меросхўрлари йўқ эди, шунинг учун унинг компаниядаги улуши Алдо ва Родолфога ўтди, уларнинг ҳар бири Гуччининг 50 фоизини олди.


Gucci, la maison di moda creata da Guccio Gucci.


1950-1970 йиллардаги жадал ривожланишдан сўнг, компания аста-секин турғунлик даврига кирди. Родолфо Гуччи соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечира бошлади ва Алдо доимий равишда савдо каналларини кенгайтиришни хоҳлади, бунинг натижасида Гуччи маҳсулотлари нафақат бутикларда, балки супермаркетларда ҳам сотила бошлади. Алдонинг ўғли Паоло Гуччи узоқ вақт компаниянинг дизайн бўлимида ишлаган. 1970 йилларнинг охирида у бренд концепциясини тубдан ўзгартиришни талаб қилди. Аммо Алдонинг отаси ва амакиси Родолфо бунга қарши чиқди. 1980 йилда Паоло ўзининг кийим-кечак линиясини ишга туширди, аммо танқидчилар ва жамоатчилик томонидан қизиқиш уйғотмади.


Паолонинг ўзбошимчалиги унинг компаниядан ҳайдалишига ва суд орқали Гуччи брендидан фойдаланишни тақиқлашга олиб келди. Бироқ, Паоло 3,3% акцияларга эга бўлиб, у билан хайрлашмоқчи эмас эди. 1983 йилда Родолфо Гуччии 71 ёшида вафот этди. Унинг 50% акциялари ўғли Маурициога тегишли бўлиб, у ҳам ўзгаришларни хоҳлади ва шу асосда Паоло билан яқинлашиб қолди. Энди ёш авлод аллақачон 53% акцияларга эга эди, Алдо эса 47% га эга эди. Натижада, Алдо бошқарув лавозимларини йўқотди ва у ўғли ва жиянини судга бермоқчи бўлганида, улар янги зарба беришди – Америка расмийларига Алдонинг солиқ тўловлари ҳақида маълумот тарқатишди. АҚШ ҳукумати унга қарши иш очди ва 1986 йилда 81 ёшли тадбиркорни бир йиллик қамоқ ва 7 миллион доллар жаримага ҳукм қилди.


Қамоқдан чиққандан сўнг, Алдо Гуччи Паоло ва Маурицио янги кийим тўпламлари ва қайта ташкил этиш режалари бўйича аллақачон катта келишмовчиликларга дуч келганини билди. Энди Алдо ўғли Паоло билан Маурициога қарши кураш олиб борди ва Италия расмийларига унинг солиқлари бўйича вазият ҳақида маълумот берди. Маурицио ўз вақтида Швейтцарияга жуфтакни ростлаб, қамоқдан қутулишга муваффақ бўлди. У ердан адвокатлар ёрдамида Италия солиқ идоралари билан масалаларни ҳал қилди.


Маурицио Гуччи омадсиз Паоло ва сезиларли даражада қариган Алдога ўз акцияларини муносиб пулга сотишни таклиф қилган ташқи инвесторларни топди. Бу Баҳрайн Invertsorp фонди эди. Алдо Гуччини компаниядаги улушидан воз кечишга айнан нима туртки бўлганлиги номаълум - қарилик, суд ва қамоқхонада йўқотилган сўнгги куч ва бошқалар. Шундай қилиб, 1989 йилда у Гуччидаги улуши билан хайрлашди ва бир йил ўтгач, у 84 ёшида вафот этди.


Афсуски, Маурицио ва Паолонинг ҳам охири хайрли бўлмади, амалда Гуччи компанияси сулола қўлидан кетди. Маурицио собиқ хотини ёллаган қотил қўлида ҳалок бўлди, Паоло эса хасталикдан вафот этди.


The History of Gucci: What You Need to Know About The High-End Brand

Лекин бренд ва ғоя ўлмади!


1990 йилларнинг охирида қайта тикланган Гуччи бизнеси иккита йирик мода холдингининг эътиборини тортди: булар миллиардер Бернард Арнонинг Moet Hennessy Louis Vuitton ва Франсуа Пинаултнинг Pinault Printemps Redoute (PPR) компанияси эди. Гуччи учун кураш бир неча йил давом этди ва у жанжаллар, рақобатбардош таклифлар ва суд жараёнлари билан бирга кечди. Охир-оқибат, Гуччи PPR холдингининг бир қисми бўлди, у ҳозирги кунгача компаниянинг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид