"Менга "хайфсан"ни нотўғри қўллагансиз..!"
Бекобод шаҳридаги Ал-Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғинида Ёшлар етакчиси, шу билан бирга жамоатчилик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасини ҳам олиб борувчи У.Мустафоқуловга иш берувчи томонидан “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
Ёшлар етакчиси ушбу интизомий жазонинг ноқонуний эканлигини иш берувчига тушунтирмоқчи бўлса ҳам, унинг илтимоси инобатга олинмади. Чорасиз қолган етакчи шундан сўнг, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши телеграм ботига онлайн тарзда мурожаат қилди.
Дарҳол вазиятни ўрганишга киришган инспектор бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 44-моддаси 2-банди ҳамда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабларига зид эканлигини аниқлади. Инспектор иш берувчига ёшлар етакчиси, қолаверса касаба уюшма қўмитаси раисига қўлланилган “хайфсан” интизомий жазосини бекор қилиш тўғрисида ёзма кўрсатма хати киритди.
Барча тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган иш берувчи интизомий жазо тўғрисидаги буйруқни бекор қилди.
Машраб Мирзаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Тошкент вилояти Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0