Валюта UZS
  • USD

    12 169.4136.93

  • EUR

    14 359.90-0.1

  • RUB

    158.95-0.14

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Shanba, 21

    +7 +20

  • Yakshanba, 22

    +9 +20

  • Dushanba, 23

    +9 +20

  • Seshanba, 24

    +7 +20

  • Chorshanba, 25

    +12 +20

  • Payshanba, 26

    +8 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
263 12:56 | 20.02.2026 12:56

2021 йилда Тошкент вилояти марказини 22 та туман-шаҳарлар билан боғлаши керак бўлган "Нурафшон" автошоҳбекати қурилди. Ҳатто унинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Аммо бу ернинг марказий шоҳбекат эканлиги бугун масъулларнинг ҳам, йўловчи-ю ҳайдовчиларнинг ҳам ёдидан кўтарилган. Қизиқ, шоҳбекат сифатида бирор кун ишламаса, бу майнавозчилик кимга, нима учун керак бўлди?


Куни кеча юқоридаги саволга жавоб олиш мақсадида бинога кирдим. У ерда пешвоз чиққан йигит айни пайтда бинода Тошкент вилояти қурилиш назорати инспекцияси вақтинча ижарада фаолият юритиб келаётганини маълум қилди. Бинони ижарага берувчи тўғрисида сўраганимда, уни танимаслигини, ҳамкасблари битта рақам орқали боғланиб туришларини айтди. Ходимлардан рақамни олиб, бир неча марта тердим. Бироқ гўшакни ҳеч ким кўтармади. “Автошоҳбекат”нинг атрофига синчиклаб назар солдим: у ерда сомсахона ва бир нечта тамаддихоналар қизғин ишлаяпти. Бу бинонинг атрофи эса, ўша ерга овқатланиш учун борганларнинг шахсий автомашиналарига қулай жой бўлибди.

Нурафшонда айни пайтда транспорт кўп, ҳаракат тиғиз, аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда. Шундай пайтда нега марказий шоҳбекат ўз вазифасини бажармасдан, "соққа" қилувчи манзилга айланиб қолди? Аслида, шоҳбекат турли йўналишларни бир жойда бирлаштириб, йўловчиларнинг алмаштириб минишларини осонлаштириши, қисқача айтганда, транспорт тизимининг тартибли ва узлуксиз ишлашини таъминлаши керак. Айнан ҳозир, Нурафшон шаҳрига турли ташкилотларнинг вилоят бошқармалари кўчиб келган бир пайтда бундай марказий автошоҳбекат ҳар қачонгидан зарур-ку. Ёки Тошкент вилоятининг маъмурий марказига шоҳбекат керак эмасми?


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5917 16:57 | 05.08.2023