Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +0 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +0 +20

  • Shanba, 25

    +2 +20

  • Yakshanba, 26

    +6 +20

  • Dushanba, 27

    +5 +20

  • Seshanba, 28

    +5 +20

  • Chorshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ОЛОВДА ЁНМАГАН ЮРАК СОҲИБАСИ у аслида ким эди: оддий деҳқон қизими ёки сарой маликаси?

Афсоналар юртида парилар меҳмони бўлган жажжи қизалоқ тақдирнинг бебаҳо инъоми соҳибасига айланган ва кейинчалик асрларга татигулик шон-шуҳрат қозонганди. Сир-синоатли бу воқеа ҳали-ҳануз тадқиқотчиларга тинчлик бермай келади...
Ҳодиса
330 16:42 | 06.12.2024 16:42

Франция тарихида “юз йиллик уруш” деб аталган қирғинбарот давом этарди. Инглиз босқинчиларига ҳеч қандай куч бас келолмайдигандек туюларди. Кутилмаганда эл-улус ўртасида узунқулоқ гаплар тарқалди: нима дейсан, афсунгар Мерлин башорат қилганмиш – яқин орада қўлига ойболта тутган бир қиз пайдо бўлармишу ҳамманинг нажоткорига айланармиш…


Авлиёна каромат кўп ўтмай ҳақикатга айланди – тарих саҳнасига Жанна исмли қиз чиқди. Айтишларича, авваллари ҳеч ким танимаган-билмаган деҳқон оиласига мансуб чўпон қиз туш кўрибди. Тушига арвоҳ кириб, унга Ватан қисмати фақат сенинг қўлингда! дебди.


Албатта, миш-мишлар ўз йўлига, аммо бир нарса аниқ: ўша чўпон қиз вақти-соати келиб, ростданам эл-юрт корига яради. Ўз атрофига қўшин тўплаб, душман сари бошлади. 1429 йил май ойида илк ғалабага эришди – Орлеан шаҳрини душман истибдодидан озод этди. Шунга кўра, Орлеан қизи деган шарафли номга сазовор бўлди.


Муҳтарам ўқувчи, сиз гап ким ҳақида бораётганини англагандирсиз. Ҳа, бу ўша – француз халқининг халоскори сифатида бутун дунёга донг таратган, мислсиз жасоратлари асрлар оша тилларда достон бўлган афсонавий қиз Жанна д, Аркдир. Юзаки қараганда, сиз у ҳақда гўёки барча маълумотга тўлиқ эгасиз. Аслида-чи?..


Бу саволга жавоб беришдан олдин бир ўйлаб кўринг-чи, оддий чўпон қиз қандай қилиб, ўз даврининг мард-сара йигитларини интиқом байроғи остига бирлаштиришнинг уддасидан чиқди? Ёки Мерлин башоратида тилга олинган қиз айнан ўзи эканлигига Франция қироли ва сарой аъёнларини қай тариқа ишонтира олди? Қолаверса, буюк зафарлар қозонган чоғида у эндигина ўн еттига қадам қўйганди. Бас, шундай экан, ёшгина қизда бу қадар юксак даражадаги ҳарбий истеъдод қаердан пайдо бўлди?


Франция тарихи ассоциацияси аъзоси – олим ва тадқиқотчи Робер Амбеленнинг Тарих фожиалари ва сирлари асари билан танишган киши ғалати хулосадан огоҳ топади. Муаллиф фикрича, Жанна деҳқон хонадонида дунёга келмаган, балки Франция қироличаси Изабелла Боварскаянинг валади зинодан туғилган фарзанди бўлган. Тадқиқотчи сўзининг исботи сифатида қуйидаги далилларни келтиради: Жанна ҳали жасорат кўрсатмасиданоқ ўзига яраша иззат-икром топганди. Аниқроғи, ўша вақтларда кўплаб имтиёз ва имкониятлар берадиган ўз жанговар байроғига эга эди. Унинг фақат қироллар авдлодигагина насиб этадиган олтин шпорлари (отлиқларнинг этиги пошнасига қотириладиган тепки – А.Ҳ.), шунингдек, тайинли мулозимлари ва таниқли зодагонлардан иборат штаби бор эди.


Замона зайлини эътиборда тутсак, бундай хизмат доирасига қора халқ вакиллари кира олмасдилар. Ва ниҳоят, Жанна саройга кириб келганида аслида Бетрен дю Гекленга тегишли шамширни ўзига беришларини талаб қилганди. Геклен бетакрор қаҳрамонликлари ила довруқ қозонган машҳур рицарлар сирасидан эди. Шу боис унинг шамшири том маънода табаррук ҳисобланар ва бебаҳо мерос сифатида қирол саройида сақланарди.


Амбеленнинг таъкидлашича, бу қурол Орлеаннинг марҳум герцогига, янаям аниқроғи, Жаннанинг отасига васият қилиб қолдирилган. Инчунин, Жанна шамширни сўрашга журъат эта олган ҳамда ҳеч бир монеликсиз уни қўлга киритган. Борди-ю, у герцогнинг қизи бўлмаганида, саройга киролмасди, кирган тақдирида ҳам қиличга эга чиқолмасди. Акс ҳолда, унинг бундай талаб қўйишини тасодифий одамнинг жавоҳирлар хазинасига кириб, подшоҳ тожини олиш пайида бўлишига менгзаш мумкин эди.


Мерлиннинг каромати нечоғли тўғри чиққанини ўрганишга чоғланган қирол табиби йўл-йўлакай яна бир далилга ойдинлик киритади. Маълум бўлишича, Жанна шамширдан ташқари, жанговар ойболтани ҳам беришларни талаб қилган экан. Бу қурол эса моҳир усталар томонидан унга атаб олдиндан ясалган, тиғи юзасига мўъжазгина тож тасвири туширилган ва французча Ж ҳарфи ўйиб битилган.


Амбелен Жанна аслзодалардан эканлигини тушунтираркан, “Қиздаги ноёб фазилатлар унга отаси Луи Орлеанскийдан ўтган деган ғояни олға суради. Масалага мантиқан ёндашганда, бу фикрда жон борга ўхшайди. Негаки, Луи Орлеанский ҳам келажакни олдиндан кўра билиш қобилиятига эга бўлган. Масалан, бир сафар у ўзи қачон ўлдирилишини дўстларига айтиб, ҳатто бу даҳшатли қотиллик қай тариқа рўй беришини ипидан игнасигача аниқ-тиниқ тасвирлаб берган.


Америкалик парапсихолог Ж.Уокер ҳам Амбелен хулосасига ҳамоҳанг фикрларни ўртага ташлайди. Жанна туғилганиданоқ мўъжизавор хислатларга эга бўлгани назардан қочирилмаса, унинг кейинги тақдирига оид барча жумбоқлар ўз-ўзидан ойдинлашиши мумкин, деб ҳисоблайди.


Солномачиларнинг гувоҳликлари бўйича, Жанна д, Арк ҳаёти билан боғлиқ ақл бовар қилмас жамики ҳодисалар у парилар ҳузурида меҳмон бўлиб қайтганидан сўнг бошланган. Жанна яшайдиган қишлоқ ён-атрофида Шеню ўрмони ясланиб ётарди. Шу ердаги мўъжазгина дарёнинг тик қирғоқлари қалин қарағайлар билан қоплаганди. Уларнинг орасида, маҳаллий халқ айтиб юрадиган ривоятларга кўра, парилар дарахти ҳам ўсарди. Жажжи Жанна ўрмонда кезишни хуш кўрарди. Бир куни навбатдаги сайрдан қайтади-ю, ота-онасини ғаройиб воқеадан огоҳ этади: у кекса қора қайин олдига яқинлашганида қаршисида гўёки афсоналар ўлкасининг эшиги ланг очилганмиш. Ичкарига киргач, уни парилар қиролининг шахсан ўзи кутиб олганмиш ва келажак тақдирига нималар ёзилганини башоратлаб берганмиш. Шундан сўнг Жаннанинг наздида олдига тез-тез арвоҳлар келадиган, қулоғига алланечук товушлар эшитиладиган бўлиб қолганмиш…


Замондошлари хотираларида қайд этилишча, Жанна кароматгўйлик қобилиятига ҳам эга бўлган. Бунга мисол тариқасида ровийлар шундай воқеани нақл қилишади: Жаннани қурол таққан ҳолда кўрган бир суворий жаҳл аралаш сўкинади. Жанна бундан хафа бўлмайди, фақат бир нарсани – суворий яқин орада ҳалок бўлишини эслатади. Бу башорат кўп ўтмай амалга ошади.


Жангларнинг бирида Жанна ёнидаги сафдошини Тезроқ ўзингни четга ол, бўлмаса, жонинг сабил кетади! деб огоҳлантиради. Шериги бу гапга қулоқ осади, зудлик билан жанг майдонини тарк этади. Унинг ўрнини бошқа бир йигит эгаллайди ва душман ҳамласидан ҳалок бўлади.


Айтишларига қараганда, Жанна д, Арк сеҳргарлик илмидан ҳам яхшигина бохабар бўлган. Муҳораба олдидан ҳайқирган кезлари овози шу қадар мафтункор ва афсунгарона янграганки, жангчилари қўрқув нималигини буткул унутганлар. Натижада ҳатто кучлар мутлақо тенг бўлмаган вазиятларда ҳам душман устига дадил от солганлар. Ёки оғир тан жароҳати олган эсалар-да, оғриқни сезмаганлар, қатра қонлари қолгунича курашни давом эттирганлар.


Ажабланарлиси шундаки, Жанна ўз умр хатига тақдир қай тарзда нуқта қўйишини олдиндан сезган ва бундан яқин кишиларини вақтида воқиф этган. Ўшанда Сан-Жак черкови теграсида турган қўшин навбатдаги жангга ҳозирлик кўраётганди. Қўққисдан Жаннанинг вужудини яна илоҳий ҳис-туйғулар чулғади. У одатдагидек ерга чўккалади-да, кўзларини юмган кўйи тош қотди. Нималар бўлаётганини илғаган дўстлари унга халақит беришмади. Анчадан сўнг Жанна ўзига келиб, шундай деди: Менга хиёнат қилдилар… Мени сотдилар… Мен бу қабиҳликка қўл урувчиларни биламан. Фақат битта афсусим бор, энди сизларга ҳеч қанақа кўмак беролмайман. Чунки ҳадемай ўлим тузоғига топшириламан…


Қўмондонлар ҳужумни бошқа вақтга қолдиришни сўрашди. Аммо Жанна бу таклифни рад этди. Оқибатда душман билан тўқнашув пайти бургундлик ёйандоз уни асир олди. Кутилган хоинлик ҳам айни шу лаҳзаларда содир бўлди. Капитан Гильом Флави Жаннанинг жангчилари чиққан дарвозани беркитишни ва кўтарма кўприкни кўтаришни буюрди. Қарабсизки, қалъа ичида қолиб кетган аскарлар Жанна д, Аркка ёрдамга етиб боролмадилар…


Жаннанинг ажойиб-ғаройиб хислатлари тўғрисидаги гап-сўзлардан ғанимлари ҳам хабардор эдилар. Шунданми, улар жасур қизни, аввало, жодугарликда айблашди. Авлиё оталар ва суд-полиция маҳкамаси вакиллари энг қалтис дамларда Жаннанинг жонига аро кирган товушлар аслида нима эканлигини қайта-қайта сўрайвериб, уни ўз ҳолига қўймадилар. Қийноқли сўроқлар сурункасига бир неча ой давом этди.


Бир сафар қизиқ воқеа бўлди. Азоблашлар авжига чиққан маҳал ҳолдан тойган маҳбуса безгак касалига чалиниб, эс-ҳушини йўқотаёзди. Зудлик билан ҳибсхонага чақирилган табиб, унинг соғлиғини текшириб кўргач, Энди тиббий муолажанинг ҳожати йўқ, у барибир ўлади дегандай, чорасиз қўл силтади. Бироқ шу асно яна мўъжиза такрорланди. Қизнинг қулоқлари остида анчадан бери эшитилмай қолган овозлар қайта янграй бошлади. Агар халақит беришмаганида, у икки-уч кунга қолмай, ўша давр учун давосиз саналган дарддан халос бўлиб, оёққа туриб кетарди.


Афсуски, жодугарни гулханда ёқишди. Шунда аввалгидан-да, ҳайратомуз воқеанинг гувоҳи бўлишди. Кўмир қолдиқлари ва кул уюмлари орасидан маҳкуманинг мутлақо куймаган, заррача заҳа етмаган соппа-соғ юрагини топишди.


Хўш, Жанна чинданам ғайбдан келадиган товушларни эшитармиди? Шундай бўлса, улардан онгли равишда тўла-тўкис фойдаланармиди?


Очиғи, бу ҳақда тайинли маълумотлар сақланиб қолмаган. Фақат бир нарсани тахминлаш мумкин. Ўзидаги ғайритабиий қобилиятларни юзага чиқаришида Жаннага айрим кишилар устозлик қилган бўлишса, ажабмас. Улардан бири ватанпарвар қизга кўплаб ҳарбий юришларда ҳамкорлик қилган маршал Жил де Ре эди. Карл Еттинчига тож кийдириш маросими акс эттирилган баъзи расмларни кузатсангиз, Жанна қиролнинг ўнг тарафида, Жил де Ре эса, чап томонида турганини кўрасиз. Бу маршал ўз замонасининг таниқли кимёгарларидан бўлиб, қадимий эзотерик илмлар билимдони эди. У Жаннанинг мўъжизавор истеъдодини амалда даҳшатли қуролга айлантириб юбориши ҳеч гап эмасди. Жанна қатл қилингач, Жил де Ре ҳам махсус маҳкама томонидан ҳибсга олинганининг, жодугарликда айбланиб, гулханда куйдирилганининг сабаби, эҳтимол, шундадир…


Келажани фаҳмлаш қора кучлар – жодугарларга дахлдор деган даъволарга жавобан оддий бир ҳақиқатни эслатиб ўтиш жоиз: жануб диний ташкилоти 1920 йили Жанна д, Аркни авлиёлар сирасига киритди ва шу зайл унинг номини бутунлай оқлади.


Сўнгсўз ўрнида


Шак-шубҳасиз, Жанна д, Аркнинг фоний дунёдаги ҳаёти бошдан-оёқ сир-синоатларга тўла. Мабодо, уларни тушунтириб бериш учун қандайдир асослар топилганда ҳам, барибир, битта воқеа мавҳумлигича қолаверади. Довюрак қизнинг бутун жисми ўтда куйиб кул бўлгани ҳолида, юраги қандай омон қолди? Бу аслида Худонинг қудратидан, Жанна биз яшаб турган дунё вакили эмаслигидан далолат эмасми?


Жанна д, Аркнинг фавқулодда қобилияти ҳақида эзотерик олим Леонид Володарский шундай дейди:


– Бошқа шаклга кириш ҳодисалари назарияларини ҳам қамраб олган эзотерик таълимот нуқтаи назаридан қараганда, орлеанлик қиз ер юзида катта қурбонлар келтириш билан боғлиқ вазифани бажаришга даъват этилган улуғ опа-сингил Шамбаллардан бири бўлган. Унинг исми – эгачи Ориола. Шундай бир ривоят бор. Ер куррасида нотинчлик ҳукм сурганда, Ориола уд олдига ўтириб, уни чала бошлайди. Бу мусиқа асбобидан таралган мусаффо оҳанг-нолалар бутун борлиққа ижобий таъсир кўрсатади: одамлар кўнглини юмшатади, қаҳр-ғазабни сўндиради, эзгуликка куч-қувват бағишлайди. Ориола, шунингдек, 1515-1582 йилларда яшаган испаниялик зоҳида авлиё Терезо Авалская жисмида ҳам ўз тимсолини топган ҳисобланади.


Ғайбдан овозлар келган пайтлари Жанна кўпинча христиналар Само қўшинлари Архистратиги деб билувчи фаришта Микаилнинг товушини эшитган. Эзотерик тушунчаларга мувофиқ, Жанна эзгу кучларни ўзида жамлаштирувчи илоҳ билан алоқада бўлган.


Кўриб турибсизки, бу жиҳатдан илоҳиётчи олимларнинг турлича талқинлари бир-бирини инкор этмайди. Жаннанинг жисмини Рўшнолик ва Эзгуликнинг азалий соҳибаси забт этгани боис унинг юраги беқиёс куч-қувват манбаига айланган. Бу юрак тафти сизу биз биладиган олов иссиғидан анча баланд бўлган. 1430 йили Руан шаҳри майдонида, ўн мингларча одамлар кўз ўнгида Жаннани ловуллаган гулханда куйдиришди. Шунда Ориола жизғанаги чиққан танани оҳиста тарк этди-ю, чеки-чегараси йўқ Кўкка сингиб кетди. Бўлган воқеани кўрган кишилар кейинчалик гулхан ёлқини узра юксакликка кўтарилган алланарса аслида кабутар ёки Аллоҳнинг фариштасига жуда-жуда ўхшашлигини айтишган. Мана энди Жанна нима сабабдан суд аъзоларига қарата: Мени ўзим келган жойга – Яратганнинг ҳузурига юборишларингизни сўрайман деганини тушунгандирсиз.


Дарвоқе, ўз эл-юртини душман зулмидан халос этишга бел боғлаган ёш қизнинг жонига қасд қилганлар ҳам қисмат ёзиғидан қочиб қутулолмадилар. Кўп ўтмай ҳаммаси қилмишига яраша ажр олди. Жумладан, Жанна д, Аркни гулханда ёқишга фатво берган епископ Кошоннинг ўзи ҳам айнан шундай жазога лойиқ деб топилди.


Абдунаби ҲАЙДАРОВ.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0