Валюта UZS
  • USD

    12 003.1813.09

  • EUR

    13 987.3112.86

  • RUB

    156.68-1.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 10-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • Chorshanba, 10

    +3 +20

  • Payshanba, 11

    +7 +20

  • Juma, 12

    +7 +20

  • Shanba, 13

    +7 +20

  • Yakshanba, 14

    +10 +20

  • Dushanba, 15

    +2 +20

  • Seshanba, 16

    +8 +20

  • Chorshanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Сардоба»да Амир Темур сув ичганми?

Навоий вилояти Кармана тумани буюк аждодларимиз — Баҳоуддин Нақшбанд, Мавлоно Ориф Деггороний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улкан шахслар қадами теккан  муқаддас заминдир.
Жамият
1371 15:13 | 28.11.2025 15:13

Улар Кармана-Бухоро автомагистрали йўли бўйида жойлашган Работи Малик карвонсаройида бўлган. Тарихчи ва географ Ҳофизи Абрўнинг (номи Шаҳобуддин Абдуллоҳ ибн Лутфиллоҳ ибн Абдуррашид ал-Ҳавофий бўлган, 1361/62-йилда Ҳиротда туғилиб, 1430-йилда Занжонда вафот этган шахсдир. У Амир Темур ва Шоҳруҳ саройларида тарихнавис бўлган) маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. Тарихий комплекс XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлар султони бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим томонидан қурилган.



– Карвонсарой ўтмишда нафақат савдогарлар қўнимгоҳи, балки чегара хавфсизлигини таъминловчи мустаҳкам истеҳком вазифасини ҳам ўтаган. Мазкур обида Марказий Осиёда энг катта карвонсаройлардан бўлган. Унга жануб томондаги пештоқли дарвоза орқали кирилган. Умумий майдони 400 кв.метр бўлган карвонсаройда 10 қатор қилиб олтитадан, диаметри 1 метрдан баланд эшик устунлар ўрнатилган. Устунлар ўрни ҳозиргача сақланган. Бу ерда аждодларимиз ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари – зардўзлик, тош ва мармар буюмларни хориждан келтирилган маҳсулотлар билан айирбошлаб, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шунингдек бу ер ўз даврининг логистика марказларидан бири ҳам бўлган, – дейди тарихчи олим Рамазон Эгамов.



Карвонсаройга нисбатан жануброқда эса яна бир ҳайратланарли иншоот — диаметри тахминан 13 метр келадиган катта гумбазли сардоба мавжуд. Ер юзидан 12 метр пастга тушувчи, пишиқ ғиштдан қурилган бу сув омбори бутун ёз фасли давомида муздек, тоза сувни сақлаб турган. У ҳам карвон, ҳам йўловчилар учун қимматли қўналға, ҳаёт манбаи бўлган.



Сардоба ХI асрда Работ Малик карвон саройини таъминлаш мақсадида бунёд этилган. У ўз вақтида стратегик муҳим маскан ҳисобланган. Узоқ йўлга чиққан карвонлар ундан сув ичган, шу сабабли сардобани қуролли ясовуллар қўриқлаб турганлар. Работи Малик ва унинг сардобаси XVIII асрга қадар хизмат қилган.



Ҳозирги кунда сардобада сув сақлаш ва фойдаланиш тизими ёроқсиз ҳолга келиб қолган.



Умид Худойқулов, Ishonch


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5375 16:57 | 05.08.2023