Суратларга муҳрланган ҳаёт
Фотосуратлар уйида Ҳусниддин Ато ва унинг шогирдлари асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Суратларга орзу-умидлар, қувончу армонлар муҳрланади, ҳаёт лавҳалари акс этади. Уларни кузатар экансиз, нигоҳлардаги қувонч, бахт ҳам сизга юққандай бўлади. Айниқса, бу суратлар кўргазмада жамланса, бутун халқ, миллатнинг ҳаётини кўргандек бўласиз, гўё…
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, республика ва қатор хорижий кўргазмалар ғолиби, фотограф Ҳусниддин Ато ва унинг шогирдларининг «Бир мактаб – турфа нигоҳ» номли кўргазмаси очилди. Унда турли мавзулардаги фотосуратлар жой олди.