Валюта UZS
  • USD

    11 895.57-45.38

  • EUR

    13 826.2211.73

  • RUB

    152.980.3

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 02-December

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +1 C

  • Seshanba, 02

    +10 +20

  • Chorshanba, 03

    +13 +20

  • Payshanba, 04

    +8 +20

  • Juma, 05

    +8 +20

  • Shanba, 06

    +9 +20

  • Yakshanba, 07

    +9 +20

  • Dushanba, 08

    +6 +20

  • Seshanba, 09

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тиланчилар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Чора зарур!

Ўзбекистонда очдан ўлиш мумкин эмас. Бу аниқ. Тиланчи фақат бугунги кунга яраша хайр сўраши мумкин. Ҳатто кўзи ожизларнинг ҳам, ногиронларнинг ҳам нафақаси бор. Балки кам туйилар, лекин жонни сақлаш учун етарли, тиланчилик қилишга ҳаққи йўқ уларнинг. Динимизда ҳам тиланчилик қилишнинг қоидалари алоҳида таъкидланиб, чегаралаб кўрсатилган. Яъни фақат тирик қолиш учун энг сўнгги чора сифатида садақа сўраш кўрилади. Авваллари тиланчиларни кўпинча йўл четларида, пана-пастқам жойларда кўриш мумкин эди. Бугун ҳатто машинангиз светофорда тўхташи биланоқ, улар сизга қарата қўл чўзади, ёки овқатланиб ўтирганингизда безовта қилишади.
Жамият
55 19:02 | 02.12.2025 19:02

Тиланчиликни нисбий жиҳатдан турли тоифага ажратиш мумкин: онлайн тиланчилар, жамоат жойларида хайр сўраб юрганлар ва жисмоний нуқсони билан тиланиб ўтирадиганлар.


Онлайн тиланчилар


Замон ривожланиши билан пайдо бўлган янги тоифа. Ижтимоий тармоқларда танишиб олганлар, ҳеч ким сўрамасада, оиласи ҳақида дардини сочадиганлар, шароити оғирлигини видеоларда кўрсатиб ёрдам сўрайдиганлар жуда кўпайиб кетди. Улар яна “Қарз бериб туринг, фалон куни қайтарман” деб зорланадиганлар фирибгарлик билан тиланчиликни омухта қилиб олишди. Уларга кўмак бериш орқали боқиманда ва қаллобларни кўпайтириб боряпмиз. Уларнинг орасида ҳатто туппа-тузук, саводли ва ахборот технологияларида хабари бор одамларнинг ҳам борлиги жуда ачинарли ҳолат.


“Йўлкирамга пул қолмади, картангизга ташлаб бераман”


Кўчада кетаётганингизда бир тоифа одамларга кўзингиз тушади. Улар туппа-тузук кийинган, гап-сўзлари жойида бўлади. Улар узоққа кетиши лозимлигини, йўлкирасига 10-15 минг сўм зарурлигини зорланиб айтишади. Бу тоифадаги йўғон-йўғон йигитларни, ўраниб олган, кўзлари сузилиб турадиган аёл-қизларни кўп кўргансиз. Жамоат жойлари, айниқса метро атрофлари, марказий кўчалар “беш-ўн минг сўм бериб туринг, қийин вазиятга тушиб қолдим” дея хайр сўраб юрганлар қирилиб ётибди. Одамнинг раҳмини келтириш мақсадида мулойим сўзлаб, ёлғонни тўқиб ташлашади. Тўғри, одамларнинг аксарияти беришмайди, лекин озгинаси улар учун етарли. Юзлаб инсонларга рўпара келади, мўлтираб тураверганидан кейин беш-олтитаси ишониб бериб қўяди. Уларнинг қийин вазияти ҳеч тугамайди. Ҳатто бугун шаҳарнинг бир бурчагида кўрган одамингиз эртасига бошқа жойда “тирикчилик” қилаётган бўлади...


Кўзи ожизлар, аравада юрганлар


Ногиронлар энг таъсирли йўналиш. Кўзи ожизлар, жисмоний имконияти чекланганлар орасида ҳам тиланиб юрганлари анчагина. Қизиғи, давлатдан ойма-ой нафақа олиб туради. Камми-кўпми, бу нисбий. Лекин шуниси аниқ – уларнинг нафақаси ҳатто айрим ишчиларнинг ойлигидан кўпроқ. Яна маҳалла хабар олиб туради, эҳсон тарқатишда рўйхатининг энг олди шулар. Шунга қарамай тиланчиликка ўрганиб қолганлар минглаб. Ақл ўргатмоқчи эмасмизу, лекин бугун ногирон бўлсада, меҳнат қилиб, дуруст пул топаётганлар кам эмас. Аравачага михланиб қолган бўлсада, мияси бутун кишидан яхши дастурчи ёки бошқа касб эгаси чиқиши мумкин. Илмли одам ҳамма жойга керак. Бугун ҳатто уйдан чиқмасдан туриб ҳам, пул ишлаш имкониятлари болалаб кетган. Албатта, ҳалол йўл билан.


* * *


Бу тоифалар асосийлар. Светофорларда бола кўтариб қўл чўзадиганлар, мачитлар атрофида тўпланиб турадиганлар, салфетка, пайпоқ каби арзимас нарсалар сотиш баҳонасида хайр сўрайдиганлар ҳам кундан-кунга кўпайиб боряпти. Айниқса, умумий овқатланиш шохобчаларида вазият жуда оғир. Таомланиб турган пайтингизда кичик сувенирлар, байроқчалар ва бошқа нарсаларни столингизга қўйиб кетишади. Тўғри, улар маҳсулотни сотиб олишга мажбурламайди. Кўпчилиги сотиб олмасангиз, индамай чиқиб кетади. Лекин дўстлар, ота-она ёки оила билан овқатланиш ёки ҳордиққа чиққан инсонларнинг кўнгли хижил бўлиб қолади.


Айтганча, Ўзбекистонда тиланчилик қонунан тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1883-моддасига асосан, аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Агар бундай қоидабузарлик такроран содир этилса, ҳуқуқбузар бир йилгача қамалиши ҳам мумкин.


Давлат назорати ҳам, зарур бўлса жазо ҳам керак. Аммо энг муҳими – тиланчиларга пул бермаслик. Ана шундагина гадойлар дарёси жиловланиши мумкин. Хулоса эса ўзингиздан.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5326 16:57 | 05.08.2023