Тошкентда онкологик беморлар учун хоспис қачон қурилади? – ССВ вазири жавоби
Айни пайтда Ўзбекистон —2030 стратегияси бўйича масъуллар ва ОАВ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида онкологик беморлар учун мўлжалланган хоспис қурилиши ишлари якунланиш арафасида.
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг маълум қилишича, мазкур хоспис Ўрта Чирчиқ туманида, Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида жойлашган. Айни пайтда бинода якуний қурилиш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг муҳим жиҳати — муассасани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш ҳисобланади.
Вазир сўзларига кўра, мутахассислар томонидан беморларнинг ҳаётий кўрсаткичларини доимий назорат қилиш имконини берадиган энг юқори технологияли тиббий ускуналарни импорт қилиш таклифи берилган. Шу муносабат билан ускуналарни ўрнатиш ишлари жорий йилнинг биринчи чораги якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, мазкур хоспис оғир аҳволдаги беморларга, жумладан, онкологик касалликка чалинган фуқароларга умрининг сўнгги босқичида зарур тиббий парвариш ва даволаниш хизматларини кўрсатишга ихтисослашади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0