Валюта UZS
  • USD

    12 169.4136.93

  • EUR

    14 359.90-0.1

  • RUB

    158.95-0.14

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Shanba, 21

    +7 +20

  • Yakshanba, 22

    +9 +20

  • Dushanba, 23

    +9 +20

  • Seshanba, 24

    +7 +20

  • Chorshanba, 25

    +12 +20

  • Payshanba, 26

    +8 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қуён боқиш қон босимини меъёрлаштиради”, – дейди қуёнчилик билан шуғулланаётган Рустам Бобомуродов

Касби туманининг “Майманоқ” маҳалласида яшовчи уста-деҳқон Рустам Бобомуродов сўнгги йилларда қуёнчилик ва кўчатчилик орқали барқарор даромад манбаини яратди. Бу фаолият ортидан саломатлиги ҳам тикланди.
146 14:13 | 20.02.2026 14:13

Рустам ака аввал катта корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Бир неча бор тиббий кўрикда қон босими юқори чиққанидан сўнг ишини тўхтатишга мажбур бўлган. Шифокор тавсияси билан ҳовлисида қуён боқишни бошлаган.


– Аввалига ишонмагандим, – дейди у. – Иккита қуён билан бошладим. Ўзим парвариш қилдим. Вақт ўтиб, улар кўпайди. Қуёнлар билан машғул бўлиш саломатлигимга ижобий таъсир қилди. Бугун қон босимим меъёрда.


Қисқа вақт ичида қуёнлар сони 300 тадан ошган. Уларни сотиш орқали даромад олишни йўлга қўйган. Ҳисоб-китобларга кўра, шу давр мобайнида қуёнчилик ортидан қарийб 50 миллион сўм даромад олган.


– Ҳар бир хонадон бу ишни қила олади, – дейди Рустам Бобомуродов. – Катта сармоя шарт эмас. Бироз эътибор ва меҳнат керак, холос.


У шу билан бирга кўчатчиликни ҳам ривожлантирган. Дастлаб бодом уруғидан кўчат етиштиришни бошлаган, кейин мевали дарахтларни пайванд қилиб сотишни йўлга қўйган. Қаровсиз ерларни обод қилиб, минглаб ниҳоллар экиб парваришламоқда.


Ҳозирда бир мавсумда ўн минглаб кўчат сотиб, камида 45 миллион сўм даромад олмоқда. Умумий йиллик даромади эса қарийб 200 миллион сўмни ташкил этаётир.


Баҳодир Ҳалимов,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид