Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 844.21-11.72

  • EUR

    13 508.26-62.46

  • RUB

    127.35-0.81

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 23-November

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +4 C

  • Shanba, 23

    +11 +20

  • Yakshanba, 24

    +9 +20

  • Dushanba, 25

    +11 +20

  • Seshanba, 26

    +11 +20

  • Chorshanba, 27

    +12 +20

  • Payshanba, 28

    +14 +20

  • Juma, 29

    +11 +20

  • Shanba, 30

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек тили ва рекламанинг «глобализация» муаммоси

Ўзбекистоннинг тез суръатлар билан ривожланиши ва глобализация жараёнларига чуқур кириб бориши, афсуски, миллий тил ва маданиятимизга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу, айниқса, реклама, дўкон ва кафе номларидаги ажнабий сўзлар ва имловий хатоликларда яққол кўзга ташланмоқда.
Жамият
169 16:33 | 22.11.2024 16:33

Чет тилларининг устунлиги


Глобал давр инсонларни хорижий тилларни ўрганишга мажбур қилмоқда. Катта шаҳарларда, айниқса, Тошкентда кўплаб дўконлар, кафелар ва бошқа савдо нуқталари инглиз, рус ва бошқа тиллардаги номлар билан фаолият юритишининг, назаримда, бир қанча сабаблари бор.


Биринчидан, чет тилидаги номлар баъзи истеъмолчилар томонидан замонавийлик ва обрў белгиси сифатида қабул қилинади.


Иккинчидан, кўпчилик тадбиркорлар хорижий тилдаги номларни, айниқса, инглиз тили, халқаро миқёсда таниб олиниши ва глобал брендлар билан боғланишни таъминлайди деб ҳисоблашади.


Учинчидан, баъзи компаниялар чет тилларни қўллаш орқали мақсадли аудиториясини кенгайтиришга ҳаракат қилади.


Бироқ, бу ўзбек тилини камситиш, ижтимоий ҳаётимиздаги мавқеини пасайтириш эвазига бўлмаслиги керак.



Ёзувдаги хатоликлар


Кузатувларимиз натижасида гувоҳ бўляпмизки, жамоат транспортлари ва йўллардаги катта реклама баннерларида нафақат хорижий тиллардаги, балки ўзбек тилидаги сўзларнинг ҳам нотоғри ёзилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу, албатта, тил билимининг етарли эмаслиги ёки бепарволик оқибати.


Биргина мисол, юртимизда сайловолди жараёнлардан олдин партиялар ўз номзодларини илгари суриб, аҳоли гавжум жойларга турли шаклдаги баннерлар илиб чиқишди. Таъбни хира қиладиган жиҳати шундаки, муҳим сиёсий жараён учун тайёрланган реклама маҳсулотида Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари исм-шарифини алмаштириб, яъни Шарофат Каримова номзодини Камолжон Хурсанов расми остига, аксинча, Камолжоннинг исм-шарифини Шарофат остига ёзиб қўйишди.


Шу ўринда савол туғилади, хўш, бу реклама баннеридан яна қанча-қанчаси жамоат жойларига осилди экан? Техник хатолик туфайли шу тарзда чиқарилибди, майли, аммо уни тўғирлайдиган бирор кимса йўқмиди? Ахир, бу кенг жамоатчилик орасида муҳокама ва кулгига сабаб бўлмайдими деган саволни на партия вакиллари, на бошқа киши айтмаган бўлса-я…


Хато ёзилган номлар нафақат эстетик жиҳатдан ёқимсиз кўринишга эга, балки тилнинг тўғри қўлланилишига ҳам путур етказади. Шу билан бирга, транслитерация қилиш жараёнида ҳам ўзбек алифбосига мос келмайдиган белгилар ишлатилиши ёки номнинг ўзбекча талаффузига мос келмаслиги ҳам муаммо ҳисобланади.



Ўзбек тили номларининг камайиши


Чет тилларидаги номларнинг кўпайиши натижасида ўзбек тилида ёзилган номлар сони сезиларли даражада камайиб боряпти. Бу ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва қадрнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолат, айниқса, кичик бизнес субъектлари орасида кўпроқ кузатиляпти.



Қонунчилик ва бошқарув


Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонунида давлат тилининг қўлланилишини тартибга солувчи моддалар мавжуд. Бироқ, ушбу қонунларнинг амалга оширилиши ва назорати етарлича эмас. Реклама ва савдо номларидаги чет тилларнинг ҳаддан ташқари ишлатилишига қарши чораларни кучайтириш зарур.


Ўзбек тили ва маданиятининг ривожланиши учун реклама, дўкон ва кафе номларида ўзбек тилининг устунлигини таъминлаш, имловий хатоларга йўл қўймаслик ва миллий тилга бўлган ҳурматни ошириш жуда муҳим. Бу жараёнда давлат органлари, бизнес вакиллари ва фуқароларнинг ҳамкорлиги муҳим рол ўйнайди. Қонунчиликни такомиллаштириш, тилни ўргатиш ва тарғиб қилиш, миллий онг ва маданиятни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш орқали ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш мумкин. Фақатгина шу йўл билан биз ўзбек тилининг бой тарихини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказишни таъминлай оламиз.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2368 16:57 | 05.08.2023