“Бизнесни ривожлантириш банки” ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди
Унда маълум қилинишича, банк ходимининг кредит маблағларини ажратишда фирибгарлик ҳолати содир этганлиги ҳақидаги хабар юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Жорий йилнинг cентябрь ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ҳолатда банкнинг собиқ ходими томонидан тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш жараёнида гаров таъминотини юқори баҳолатиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига йўл қўйилган.
Расмий муносабатда ушбу шахс олдин бир нечта ташкилотларда, жумладан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимда қисқа муддат фаолият юритгани ва жиноий иш қўзғатишга асос бўлган ҳолат мазкур банк фаолияти билан боғлиқ эмаслиги билдирилган.
Қайд этилишича, банк ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга интилмоқда.
Банкда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши юзасидан автоматик равишда мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган ишонч линиялари узлуксиз - 24/7 режимида фаолият кўрсатаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, банк кенг жамоатчиликни, блогерлар ва журналистларни коррупцияга қарши биргаликда курашишга чақирган.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0