Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-4C

-4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-4c

  • Hozir

    -4 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 28-December

-4C

  • Hozir

    -4 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    2 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    0 +20

  • Shanba, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бодринг нархлари нега кескин кўтарилди? мутахассис жавоб беради

Ёз фаслида 2-3 минг бўлган бодринг айни пайтда 80-90 мингдан сотилмоқда. Бир кг “орзу” навли бодрингнинг ўрнига учта ананас олиш мумкин. Пойтахтнинг “элитний” бозорларида эса бодринг нархи аллақачон 100 минглик чўққидан ошди.
Жамият
968 19:28 | 26.12.2023 19:28

ishonch.uz сайти мавзу доирасида боғбон, агроблогер Ихтиёр Ниёзовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.


– Бодринг нархлари нега бирдан кўтарилди?
– Бунга декабрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтган кескин совуқларнинг таъсири бўлди, деб ўйлайман. Айрим иситиладиган иссиқхоналарни иситиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани ҳақида эшитдик, ўқидик. Бунинг натижасида тонналаб маҳсулотларга зарар етди. Ўзи бодринг ўсимликлар ичида иссиқликка жудаям ўч ҳисобланади. Ҳароратни агар иссиқхонада оптимал таъминлаб бермасангиз, бодринг палаги ривожланишдан тўхтайди.


– Ўзи бодринг нархлари йилнинг қайси пайтларида кўпроқ ошади?
– Айнан декабрь ва январь ойида ҳар йили энг қиммат кўрсаткичга келади. Сабаби очиқ далада етиштириладиган полиз ва сабзавот маҳсулотларини ноябрь ойида деярли буткул йиғиб олинади ва иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар истеъмолига ўтилади. Ўз-ўзидан маълумки, иссиқхоналаримиз очиқ майдонга нисбатан жудаям кам эканини инобатга олиш керак. Мавжуд иссиқхоналарнинг барчасида ҳам бодринг етиладиган иссиқлик йўқ.


– Бодрингга бўлган талабни қондириш учун қандай ишлар амалга оширилиши зарур? Умуман олганда, бу борада қандай муаммоларимиз бор?
– Қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотлари фермер ва деҳқонлар учун прогнозлар ва тавсиявий ишланмаларни мавсум аввалида бериб боришса ва бу мавсум қайси махсулотга талаб кўп бўлиши борасида тавсиялар беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Сир эмас, бугун иссиқхона ва томорқа ер эгаларининг аксарияти эскича тизимда экин етиштиради. Экиш, суғориш, ўғитлаш тадбирлари ўша иттифоқ давридаги агротехник қўлланмалар асосида амалга оширилади. Бугун қишлоқ хўжалигига илмни кенгроқ тадбиқ қилиш вақти келди. Ўтган йили қайси маҳсулот қиммат бўлган бўлса ёки қўшни нима экса, шунга қараб ўша экинни экадиганлар ҳали ҳам кўп. Деҳқонда таҳлил қилиш, бозорни ўрганиш каби хусусиятлар ҳаммасида ҳам йўқ. Тадбиркорликни ҳам яхши билган деҳқонлар бугун ютмоқда.
Деҳқон истеъмолчи талаби билан ҳисоблашиши шарт. Масъул ташкилотлар совуқ кунларда соҳага салбий таъсирларини камайтириш, унинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора- тадбирлар режаси ҳамда тавсиявий характерли муносабатларни бериб боришса ҳам мақсадга мувофиқ бўларди.


Вазият қачон барқарорлашади?
– Нархлар қисман январ ойи охирига бориб пастлайди. Лекин барибир нархлар нормал ҳолатга келиши учун, баҳорни кутиш керак деб ўйлайман. Қачонки иситилмайдиган иссиқхоналардаги бодринглар етилиб чиқишни бошлаганда аҳоли учун қулай нархлар вужудга келади.
Аслида нархлар бу қадар тафовут қилиши деҳқончилигимиз жуда таваккалга асосланганлигидан. Чунки биз йил бошида бирор экин қадаётганимизда ҳеч бўлмаса вилоятимизда неча киши ёки хўжалик шу экинни экаётганини билмаймиз. Бир йил бодринг ёки помидор яхши даромад берса, кейинги йил ҳамма шуни эка бошлайди, нарх бирданига тушиб кетади. Яъни ҳамма маҳсулотни бир меъёрда етиштириш бўйича ҳисоб-китобдан бехабармиз.
Маълумот учун: Бугунги кунда пойтахт бозорларида бодрингнинг чакана нархлари 80-85 минг, дўконларда ўртача 90-100 минг сўм. Вилоятлардаги, туманлардаги нарх нисбатан пастроқ.
Деҳқонлардаги улгуржи баҳодан бу қадар фарқланиши сабабини тўғри тушуниш лозим – логистика, сақлаш, сотиш харажатлари, иш ҳақлари маҳсулот нархидан қатъи назар, ўша 1 кг учун тақсимланаверади. Яъни келадиган транспорт сабзига ҳам, бодрингга ҳам, гилосга ҳам деярли бир хил йўлкира олади. Сақловчи ҳам, сотувчи ҳам ҳар бир кг маҳсулотдан ўзининг минимал фойдасини кўриши лозим. Шундай пайтда энг арзон маҳсулотга қўйилган устама фоиз ҳисобида катта бўлиб кетади.


Феруза Раҳимова, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2545 16:57 | 05.08.2023