Расмга тушмоқчи бўлган тўрт йигит Каттақўрғон сув омборида чўкиб кетди
30 июл куни Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетгани ҳақида ОАВ хабар берилди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Пўлат» маҳалласида яшовчи таниши М.М.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида борган. Шу куни соат тахминан 17:30 атрофида Каттақўрғон сув омборига чўмилиш учун боришган.
У ерда бўлган қайиқ билан сув омборининг қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузишган. Суратга тушмоқчи бўлишганида тартибсиз ҳаракатлар қилишгани сабабли мувозанатни йўқотиб, қайиқ ағдарилиб кетган. Натижада уларнинг 4 нафари — 21, 25, 22 ва 21 ёшли йигитлар чўкиб кетган, 3 нафари қирғоққа сузиб чиқа олган.
Олиб борилган қидируб ишлари давомида бир киши —21 ёшли О.Э.нинг мурдаси топилган.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0