+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?

Ушбу саволга Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВ жавоб беради:
Жамият
1693 10:24 | 27.12.2023 10:24

– Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатдир. У ходимларнинг ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузилади. Жамоа шартномасининг мазмунини ва тузилишини унинг тарафлари белгилайди. Ҳужжатга иш берувчининг ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:


– меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
– нархларнинг ўзгаришидан, инфляция даражасидан, жамоа шартномасида белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
– ходимларнинг бандлиги, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ишдан бўшатиш шартлари;
– иш вақти ва дам олиш вақтининг, таътилларнинг давомийлиги;
– ходимларнинг, шу жумладан, аёлларнинг, ногиронлиги бўлган ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш;
– ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимлар учун имтиёзлар;
ихтиёрий тиббий ва ижтимоий суғурта;
– жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат қилиш, тарафларнинг жавобгарлиги, касаба уюшмаси қўмитаси фаолият кўрсатиши учун нормал шароитлар билан таъминлаш.

Имтиёз ва қулайликлар


Ташкилотнинг иқтисодий имкониятлари кўтарса, жамоа шартномасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бандларга нисбатан ҳам имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шартлар киритилиши мумкин. Яъни қўшимча таътиллар, пенсияларга устамалар, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг фарзандларини умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш кабилар.


Бундан ташқари, уяли алоқа, Интернет жаҳон ахборот тармоғи учун ҳақ тўлаш, олий таълим ташкилотларида ўқитиш учун ссудалар тўлаш ва ҳақ тўлаш каби бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар ҳам киритилиши мумкин.

Таъқиқланган ҳолатлар


Жамоа шартномасида ходимларнинг ҳолатини қонунчиликдаги бошқа ҳужжатларда акс этган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган бандлар бўлмаслиги керак.


Аксинча, ишчиларга нисбатан ҳолатни янада яхшилайдиган бандлар киритилишига рухсат берилади. Бу жиҳатдан бизнинг қонунчилигимиз ходимлар, яъни меҳнаткашларга кўпроқ ён босади.


Жумладан, жамоа шартномасида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни, мажбурий меҳнатни тарғиб қиладиган ва уни таъқиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган бандлар киритилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган ҳолатлар акс этиши ҳам ножоиз.


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Иззатуллаев Сирожиддин

11:59 | 04.01.2024

"Метмашсаноати" ходимлари касаба уюшмаси Самарканд вилоят Кенга ташкилий ишлар буйича мутахассиси. Ассалому алайкум, Махмуджон Негматович. Эътиборли макола учун катта рахмат. Сизнинг бошчилигингизда Федерациямиз томонидан мукаммал жамоа шартномалари макетлари ишлаб чикилган. Ушбу макетлар, Бош ва тармок келишувлари асосида ташкилотлар учун жамоа шартномалари тузилиб, имзоланмокда. Бирок, Сиз таъкидлаганингиздек йил якунлари буйича мухокамалар ва бошка хисоботларда жамоа шартномалаоининг иш берувчиларга боглик бандларининг анчагина кис ми бажарилмасдан колаëтганлиги куриниб колмокда. Сиз тугри таъкидладингиз, жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши барча иштирокчилар учун мажбурийдир. Жамоа шартномаси бежизга Мехнат Кодексининг битта боб, 15 та моддасида уз аксини топмаган. Бу сохада албатта иш берувчилар билан учрашувларда, мухокамалар жара ëнида таъкидланаяпди, лекин самараси кам. Шу сабабли мазкур муаммоларни юкори даражадаги иш берувчилар вакиллари оркали ечилишида Сизларга куч-кувват ва омад тилаб коламан. Кириб келаëтган янги йил сизга, касаба уюшмалари ходимлари, оилаларимиз, халкимиз ва мехнаткашларимиз учун омадли йил булсин! Сизга ва сиз оркали Барбара табриклаймиз.

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2422 11:24 | 13.08.2024